Ўзбекистон | 09:00 / 31.05.2022
12222
2 дақиқада ўқилади

Mountain Dew «йўлтанламаслар» пойгаларида

Фото: Kun.uz

Mountain Dew 4х4 ғилдирак формулали автомашиналар соҳибларига унутилмас ҳисларни тақдим этди. Аниқроғи, ушбу бренд ҳомийлигида йўлтанламас автоуловлар иштирокидаги OFFROAD MIX CHALLENGE ҳаваскор пойгачилар мусобақаси ўтказилди.

Бу шунчаки пойга эмас, автомобиль ишқибозлари учун мислсиз мароқ, кўтаринки руҳ ва завқ-шавқ бағишлаган кун сифатида ёдда қолди.

Мусобақада бир вақтнинг ўзида бир нечта таркибий қисмлар - trial jipi, sprint jipi ва GPS мўлжал кабилар қамраб олинди. Тадбир махсус тайёрланган, сигнал лентаси билан ўралган ва бир нечта бўлимларга бўлинган ёпиқ трассада ўтказилди. Иштирокчилар эса лайт ва экстрим тоифасига бўлинди.

Бу каби ёрқин ва ўзига хос тадбирлар бренднинг асосий ғоялари тарғиботида муҳим аҳамиятга эга. Сир эмаски, Европада машҳур ичимлик саналадиган Mountain Dew мамлакатимиз бозорига яқинда кириб келган бўлса-да, қисқа вақт ичида ўз харидорларини топиб улгурди. Бренд ёшлик, дўстлик ва саргузаштлар рамзи сифатида истеъмолчилар кўнглидан тобора чуқурроқ жой эгаллаб бормоқда. Пойга мавзуси ҳам ана шу йўналишга тўлиқ мос келади. 

Энг муҳими, бренд ушбу турдаги тадбирларни қўллаб-қувватлаш, спорт автотуризмини оммалаштириш, ички туризмни ривожлантириш, соғлом ва фаол турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортчиларнинг техник-тактик маҳоратини ошириш, энг кучли спортчиларни аниқлаш ва улар орасида ўзаро тажриба алмашинувини рағбатлантиришга баҳолиқудрат ҳисса қўшмоқда.

Тадбир доирасида, шунингдек, Моuntain Dеw бренди Тоyotа land cruiser 70 автомобилида иштирок этган пойгачилар билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Ушбу автомобиль экстрим тоифада қатнашиб, пойгаларда фахрли биринчи ўринни эгаллади. 

Бу натижа рамзий маънода мазкур йўналишдаги ҳамкорликнинг ажойиб бошланиши бўлди, дейиш мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид