WSJ: АҚШ Хитойни сувости кабеллари орқали жосусликда гумон қилмоқда
Хитой таъмирловчи кемалари Тинч океанида ишлаётганда ўз манзилини атайлаб яшириши мумкин, деб ёзади WSJ АҚШ расмийларига таяниб.
АҚШ ҳукумати расмийлари телекоммуникация компанияларини Тинч океани орқали интернет-трафик ўтувчи денгиз ости интернет кабеллари «Хитой таъмирлаш кемалари» томонидан жосуслик мақсадида ишлатилиши мумкинлиги ҳақида махфий равишда огоҳлантирди. Бу ҳақда 19 май, якшанба куни The Wall Street Journal ёзмоқда. Унга кўра, Хитойнинг эҳтимолий тижорат ва ҳарбий маълумотлар хавфсизлигига таҳдид солади.
Хитой кемалари ўз жойларини яширади
Нашрнинг таъкидлашича, АҚШ Давлат департаменти вакиллари Хитойнинг S.B. Submarine Systems компанияси таъмирлаш кемалари ноодатий хатти-ҳаракатларини қайд этган. Сувости кабелларини ётқизиш ва таъмирлашга ихтисослашган компания ўз кемаларининг жойлашувини радио ва сунъий йўлдош кузатиш хизматларидан яширади. Гап, хусусан, Хитойнинг Fu Hai, Fu Tai ва Bold Maverick кемалари ҳақида кетмоқда, улар Тайван ва Индонезия яқинида ишлаётганда баъзан кузатув тизимларига кўринмас ҳолга келади. WSJ журналистларининг таъкидлашича, расмийлар фикрига кўра, бу хатти-ҳаракатлар тушунарсиз. АҚШ расмийлари S.B. Submarine Systems махфий операцияларда иштирок этадиган кемаларининг ҳаракатларини атайлаб яширишидан хавфсирамоқда.
WSJ шунингдек, АҚШ расмийлари нозик ҳарбий маълумотларни ташувчи кабеллар юзасидан айниқса ҳушёр бўлиш кераклигини даъво қилмоқда, чунки бу кабеллар кўпинча тижорат интернет линиялари орқали ўтади. Нашрнинг таъкидлашича, АҚШ разведка идоралари узоқ вақтдан бери денгиз ости оптик толали кабелларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш орқали жосуслик қилинишидан хавфсирайди.
NYT: Хитой электромобиллари АҚШ хавфсизлигига таҳдиддир
Феврал ойи охирида The New York Times газетаси АҚШ Савдо вазирлиги Хитойнинг интернетга уланган электр транспорт воситаларига нисбатан текширув бошлаганини хабар қилди. АҚШ савдо вазири Жина Раймондонинг сўзларига кўра, бундай электр транспорт воситалари потенциал хавфи шундаки, улар «инфратузилма, ҳайдовчиларнинг смартфонлари, қўшни автомобиллар билан алоқа ўрнатиши» ва шу тариқа «катта ҳажмдаги маълумотларни» тўплаши мумкин.
14 май куни Жо Байден маъмурияти саноатни ҳимоя қилиш ва адолатсиз рақобатга қарши курашиш учун сабабларни келтириб, Хитойдан импорт қилинадиган маҳсулотларга қаттиқ чекловлар қўйганини эълон қилди. Хусусан, Хитой электромобиллари чекловларнинг асосий мақсади ҳисобланади: улар учун импорт божлари жорий 27,5 фоиздан 102,5 фоизгача ошади.
Мавзуга оид
22:22 / 16.11.2024
Хитойда имтиҳондан ўта олмаган талаба оммавий қирғин уюштирди
17:54 / 16.11.2024
T-Mobile уяли алоқа оператори хитойлик ҳакерлар ҳужумига учради – ОАВ
16:48 / 16.11.2024
Хитойда аёл бир суткада олти марта пластик операция қилинганидан сўнг вафот этди
14:22 / 16.11.2024