Жамият | 08:53 / 28.04.2024
18564
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг шериклари қамалди

40 ёшли аёл бунгача ҳам 12 марта судлангани маълум бўлди.

Видеодан скриншот / Millar

Тошкент шаҳрида 40 ёшли аёл фирибгарлик йўли билан 80 дан ортиқ кишининг номига кредит эвазига маҳсулотларни харид қилгани маълум бўлди. Millar теледастури унга ўқилган суд ҳукми бўйича лавҳани эфирга узатди.

У ўз жиноятларини 1995 ва 1996 йилларда туғилган икки судланувчи йигит билан биргаликда содир этган. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, аёл шу вақтгача 12 марта судланган.

«Фуқароларнинг номига кредит олиш билан шуғулланганман. Жиноят содир этганимни тан оламан», – дея суд залида изоҳ берди у.

Судланувчи аёл Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми «в» бандида назарда тутилган жиноятни содир этган деб топилди. Суднинг 2023 йил 26 декабрдаги ҳукми билан тайинланган жазонинг ўталмай қолган қисмини қисман қўйиш йўли билан аёл 5 йил-у 2 ойга озодликдан маҳрум қилинди.

Судланувчи йигитларнинг ҳар бирига эса 5 йил-у 6 ой муддатга қамоқ жазоси тайинланди.

Мавзуга оид