Бухоро шаҳри кўчаларидан бирига Ислом Каримов номи берилади
Бухоро географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш бўйича вилоят комиссияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига вилоят марказидаги марказий кўчалардан бирига Ислом Каримов номини бериш ҳақидаги таклифни киритди. Бу ҳақда комиссия йиғилишида маълум қилинди.
Бухоро шаҳри кўчаларидан бирига Ислом Каримов номини бериш ҳақидаги қарор вилоят ҳокими Ўктам Барноев томонидан Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги "Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида"ги қарори асосида 29 январь куни қабул қилинди.
Вилоят маъмурияти раҳбари қарори доирасида Бухоро шаҳар ҳудудий комиссияси Абдуҳолиқ Ғиждувоний кўчасидан Ўзбекистон Мустақиллиги ва Пиридастгир кўчалари кесишмасига қадар бўлган қисмга Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти номини беришни таклиф қилди.
Мавзуга оид
11:45 / 26.11.2024
Хитой Бухорода оқова сувларни қайта ишлаш лойиҳасини амалга оширмоқчи
09:51 / 21.11.2024
Бухоронинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
20:55 / 20.11.2024
“Эски, совуқ синфхоналарда ўқияпмиз” – Бухорода қурилиши битмаган мактаб-интернат ўқувчилари сарсон бўляпти
18:24 / 20.11.2024