Ўзбекистон | 20:00 / 28.11.2020
7548
7 дақиқада ўқилади

ЎРВИ профилактикасида маъданли сувларнинг қандай фойдаси бор?

Россиялик мутахассислар фикрига кўра, ишқорли маъданли сувлар ўткир респиратор касалликлар профилактикасида самарали кўмакчи воситалар сифатида хизмат қилар экан.

Йилнинг совуқ пайтида яхши кайфият ва ишчанлик хусусиятини сақлаб туриш учун экспертлар вақтида ва етарлича ухлаш, тоза ҳавода мунтазам сайр қилиш, бадантарбия билан шуғулланиш ҳамда овқатланиш тартибига риоя қилишни тавсия қиладилар. Балансга мувофиқ рацион албатта мавсумий мева-сабзавотларни ўз ичига олади ва улар таркибига оқсиллар, бой клетчатка, мураккаб углеводлар ва ярим тўйинган ёғлар киради. Бу рўйхатга «Ессентуки № 4» ёки «Ессентуки № 17» сувидан бир бутилка қўшинг ва организмингиз сиздан миннатдор бўлади.

«Ессентуки № 4» ва «Ессентуки № 17» маъданли сувлари иммун тизимини фаоллаштиради, организмга атроф-муҳитнинг салбий таъсирини камайтиради, сув-туз балансини сақлаб туришга хизмат қилади ва ўзига хос «куз синдроми» фонида, юқори юклама пайтида кўмак беради. Шунингдек ЎРВИни комплекс даволашда ва тумовга чалинганингизда ўзига хос ёрдамчи бўлади.

"Тақдим этилган маъданли сувдан фойдаланиш ўткир нафас йўллари касалликларига қарши (ингаляциялар, бурун, томоқни ювиш, милклар ва юзни озиқлантиришда) қўлласа ҳам бўлади. "Ессентуки № 4" ва "Ессентуки № 17" иммунитет тизимини фаоллаштирадиган қўшимча восита сифатида ишлатилиши мумкин", - дейилади Пятигорск балнеология илмий-тадқиқот институтининг минерал сувлар ҳақидаги хулосаларида.

Бундан ташқари, Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги минерал сувни COVID-19'нинг енгил шаклларидан кейин реабилитация қилиш учун ҳам тавсия қилади.

"Енгил ёки коронавирусга чалингани ҳолда симптомсиз соғайган беморлар ўзларининг соғликларини айрим кўрсаткичларни таҳлил қилиш орқали кузатишлари керак. Меъёрдан четга чиқиш ҳолатида ҳар куни нафас олиш машқларини бажаринг ва вақти-вақти билан маъданли сув билан ингаляциялар қилинг", – дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий реабилитация бўйича бош мутахассиси Галина Иванова тавсияларида.

"Ессентуки №4" ва "Ессентуки № 17" сувларини даволаш, тикланиш ва профилактика учун ишлатишнинг бир неча усуллари мавжуд.

№ 1 услуб. Ичиш. Шамоллаш кўпинча иситма ва суюқликнинг фаол йўқолиши билан бирга келади. Вужудга кирган инфекцияни ва унга боғлиқ бўлган иситмани енгишга ёрдам бериш учун кўпроқ суюқлик ичиш тавсия этилади.

"Ессентуки № 4" ва "Ессентуки № 17" каби гидроксидли минерал сувлар нафақат сувсизланишнинг олдини олишга, балки зарур микроэлементлар захирасини тўлдиришга ҳам ёрдам беради. Бундан ташқари, махсус pH даражаси туфайли бундай сув муколитик таъсирга эга, яъни балғамнинг ўпкадан чиқарилишини осонлаштиради. Стандарт тавсия овқатдан ярим соат олдин бир стакан ичишдир.

№ 2 услуб. Ингаляция. "Ессентуки № 4" ва "Ессентуки № 17" минерал сувлари таркибидаги фойдали моддаларнинг нафас олиш тизимига чуқур ва тез кириб бориши яллиғланиш жараёнлари билан самарали курашишга имкон беради. Собиқ иттифоқ давридан бери "Ессентуки № 4" анъанавий равишда нафас олиш терапияси учун ишлатилган. Муолажани касаллик симптомлари йўқолгунга қадар кунига бир неча марта такрорлаб, тахминан 10 дақиқа давомида нафас олиш керак.

"Маъданли сув билан нафас олиш бурун, ҳалқум ва фарингеал қопламни намлайди, шиллиқ суюқлигини кучайтиради, шунингдек нафас олиш тизимининг чуқур қисмларида қон айланишини яхшилайди ва балғамнинг тезроқ ажралишига ёрдам беради", деб тушунтиради “Кисловодск балнеологик (балчиқ) клиникаси”нинг пульмонологи Ольга Костенко.

Унутманг! Aгар сиз шишадан газланган минерал сувдан фойдалансангиз, аввал уни озроқ тин олишига йўл қўйишингиз керак. Бунинг учун сиз сувни аралаштиришингиз ёки озгина иситишингиз мумкин.

№ 3 услуб. Томоқни чайиш. Бунда маъданли сувни 40° С га қадар иситиш тавсия этилади. Муолажа кунига 4-6 марта амалга оширилади. "Ессентуки № 4" ва "Ессентуки № 17" сув билан даволаш 2 ҳафтагача давом этиши керак. Бу усул нафақат катталар, балки болалар учун ҳам даволаш, ҳам профилактика учун мос келади.

Ҳар бир усул даволаш ва профилактикада мустақил чора сифатида жуда яхши ишлайди, аммо улар биргаликда ишлатилганда энг яхши натижаларни беради.

Сурункали касалликларнинг ўткир даврида муолажадан олдин мутахассисга мурожаат қилиш кераклигини унутманг.

«Ессентуки» маъданли суви ҳақида

"Ессентуки № 4" - ўртача маъданлашган енгил шўр таъмга эга доривор сувдир.

 "Ессентуки № 17" суви эса бой шўр таъмли ва юқори даражадаги маъданлашган. У кучли профилактик ва терапевтик таъсирга эга.

2020 йилда афсонавий Ессентуки маъданли суви ўзгартирилган шиша идишда ишлаб чиқарила бошланди ва янгиланган, замонавий, ёрқин дизайнга эга бўлди. Янгича қадоқлаш таниқли хусусиятларини сақлаб қолди: яшил, оқ ва бронза рангларнинг анъанавий уйғунлашуви ҳамда ўзига хос рамзи - осмонга кўтарилган бургутли тоғ. Фақатгина ўша "Ессентуки" идишларда тоғлар ва осмонга кўтарилган бургут тасвири туширилган логотип, "Ессентуки № 4" ёки "Ессентуки № 17" ёзуви ва "Ессентуки ҳудуди" ёзуви мавжуд.

"Ессентуки" маъданли суви фақат "Ҳолдинг Aква" компаниялари гуруҳи томонидан ва фақат Ессентуки конида ГОСТда кўрсатилган қудуқлардан ҳамда маҳсулотнинг ишлаб чиқарилиш жойи номига асосан ишлаб чиқарилади. Ушбу кон худди шу номдаги шаҳарча яқинида, Кавказ минерал сувлари экологик-курорт минтақаси ҳудудида, денгиз сатҳидан 640 м баландликда жойлашган. 2021 йилда афсонавий Ессентуки сувини қадоқлаш бошлангани га 150 йил тўлади.

Ўзбекистондаги дистрибутор

B&S Partnership компанияси - «Ессентуки № 4», «Ессентуки № 17» ва «Нарзан» маъданди сувларининг Ўзбекистон республикаси ҳудудидаги расмий  дистрибутори ҳисобланади.

Aсл маҳсулотни сохтасидан қандай ажратиш мумкин?

2020 йилда афсонавий Ессентуки маъданли суви ўзгартирилган шиша идишда ишлаб чиқарила бошланди ва янгиланган, замонавий, ёрқин дизайнга эга бўлди. Янгича қадоқлаш таниқли хусусиятларини сақлаб қолди: яшил, оқ ва бронза рангларнинг анъанавий уйғунлашуви ҳамда ўзига хос рамзи - осмонга кўтарилган бургутли тоғ. Фақатгина ўша "Ессентуки" идишларда тоғлар ва осмонга кўтарилган бургут тасвири туширилган логотип, "Ессентуки № 4" ёки "Ессентуки № 17" ёзуви ва "Ессентуки ҳудуди" ёзуви мавжуд.

Реклама ҳуқуқи асосида