Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатида катта ислоҳотлар кутиляпти. Соҳага 1,3 млрд доллар жалб этилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинади.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўзстандарт” агентлиги ва “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК томонидан Ўзбекистон Республикасида 2019–2021 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган:
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини қайта ишлаш ва экспорт қилишнинг прогноз кўрсаткичлари;
хорижий кредит линиялари ҳисобидан йирик агрологистика комплексларини ташкил этиш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси;
замонавий агрологистика марказларини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар режаси;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар режаси;
импорт ўрнини босувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар режаси;
мева-сабзавотчиликка ихтисослашган туманлардаги самарасиз боғлар ўрнида интенсив боғлар ташкил этишнинг мақсадли параметрлари;
республика ҳамда ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказлари ҳузуридаги синов лабораторияларини модернизация қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси;
қабул қилинадиган озиқ-овқат саноати соҳасидаги халқаро стандартлар рўйхати;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ва “Асака” АТБ ҳамда бошқа тижорат банклари билан биргаликда жалб этилаётган қуйидаги манбалар ҳисобидан:
а) мувофиқ амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари ва чора-тадбирларга тегишлилиги бўйича:
Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари қўшма инвестиция компанияси маблағлари;
Жаҳон банкининг қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва рақобатбардошликни ошириш учун 200,0 млн АҚШ доллари ҳамда қишлоқ хўжалигида тадбиркорликни ривожлантириш учун 200,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари;
Осиё тараққиёт банкининг йирик замонавий агрологистика комплексларини ташкил этиш учун 347,0 млн АҚШ доллари ва чорвачиликни ривожлантириш учун 150,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари;
Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг мева-сабзавотчиликни ривожлантириш учун 200,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари;
Франция ривожланиш агентлигининг чорвачиликни ривожлантириш учун 170,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари;
Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш учун 46,6 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари;
б) синов лабораторияларини модернизация қилишга Жаҳон банкининг 6,2 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағларининг йўналтирилишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Осиё тараққиёт банки иштирокида “Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи қарор қабул қилади:
лойиҳанинг умумий қиймати 244,75 млн АҚШ доллари, шу жумладан Осиё тараққиёт банкининг қарз маблағлари 197,0 млн АҚШ доллари, Ўзбекистон Республикасининг улуши солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш, инвестиция даврида молиявий харажатларни тўлаш ва бошқа сарф-харажатларни инвестиция даврида молиялаштириш эвазига жами 47,75 млн АҚШ доллари эквивалентини ташкил этиши;
Қишлоқ хўжалиги вазирлигини лойиҳанинг буюртмачиси ҳамда Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигини эса унинг ижро этувчи органи этиб белгилаш;
Осиё тараққиёт банки билан имзоланган қарз битими ва лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланишига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқини бериш ҳамда лойиҳанинг амалга оширилишини тезлаштириш.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан Осиё тараққиёт банки ўртасида имзоланадиган молиялаштириш тўғрисидаги қарз битими юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса беради.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашни ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳи тузилади ва унга инвестиция лойиҳалари ва тадбирларни амалга оширишни ташкил этиш, лойиҳа ташаббускорлари билан бирма-бир учрашиб, лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида юзага келган муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш ҳамда уларнинг муддатида ва сифатли амалга оширилишини мониторинг қилиш вазифаси юклатилади.
Қорақапоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари мазкур қарор иловаларига мувофиқ амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари учун зарур ер майдонлари ва бўш бинолар ажратилишини ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш масалаларини ҳал этади.
Белгилаб қўйилишича:
а) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари секторида юқори қўшилган қиймат занжирини яратишни рағбатлантириш мақсадида экинларни жойлаштириш ва қайта ишлашнинг самарали инфратузилмасини яратиш;
маҳсулотларни йиғиш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш, ички ва ташқи бозорга етказиб бериш борасида хизмат кўрсатувчи замонавий агрологистика комплекслари ва марказлари тизимини шакллантириш;
агрологистика комплекслари ва марказларини жойлаштириш, қуриш, уларни бошқариш бўйича компанияларни ташкил этиш;
хусусий секторни кенг жалб қилган ҳолда агрологистика комплекслари ва марказларида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини халқаро талаблар асосида, сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича тўлиқ синовларни ўтказиш имкониятига эга бўлган лабораториялар, божхона терминаллари ва бошқа хизматларни йўлга қўйиш;
кооперация иштирокчилари, деҳқон ва фермер хўжаликлари, агрокластерлар ва қишлоқ хўжалиги бирлашмаларини яратилаётган агрологистика комплекслари ва марказлари фаолиятига кенг жалб қилган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва экспорт ҳажмларини ошириш бўйича манфаатдор вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
б) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги:
тасдиқланган прогноз кўрсаткичларига эришиш учун амалга оширилаётган ишларни;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда “Йўл харитаси”да белгиланган чора-тадбирларнинг муддатида ва сифатли бажарилишини мувофиқлаштириб боради;
в) “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК:
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан чоралар кўради;
импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш бўйича ишларни тизимли ташкил этади.
2019 йил 1 августдан бошлаб шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:
а) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини экспорт қилувчиларнинг маҳсулотни сертификатлаштириш бўйича харажатлари “Ўзстандарт” агентлигининг асослантирилган ҳисоб-китобларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қопланади;
б) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб қилинадиган тижорат банкларининг кредитлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан:
миллий валютада, қиймати 10 миллиард сўмдан ошмайдиган миқдордаги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоиз ставкасида жалб қилинадиган кредитлар бўйича – 5 фоизли пункт миқдорида;
хорижий валютада, қиймати эквивалентда 10 миллиард сўмдан ошмайдиган миқдорда жалб қилинадиган кредитлар бўйича – тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 40 фоизи, аммо 4 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация берилади;
кредит суммасининг 50 фоизигача, бироқ 8 млрд сўмдан ошмаган миқдорда кафилликлар берилади;
в) самарасиз боғлар ўрнида интенсив боғлар ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги ПҚ–4246-сон “Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 7-бандининг “б” ва “в” кичик бандларида назарда тутилган давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари татбиқ этилади.
Мавзуга оид
14:59
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги таълими соҳасига Белгия тажрибаси жорий этилади
12:32
Уммон Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилмоқчи
15:45 / 21.11.2024
Уммон Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилмоқчи
12:10 / 20.11.2024