Ўзбекистон | 19:01 / 25.06.2024
3686
3 дақиқада ўқилади

Бухорода аҳолига қоракўл қўйлари етказиб берилади, яйлов ва қудуқлар ажратилади

Қоракўл қўйини кооперация асосида хонадонларда боқиш эвазига уларнинг сонини 6 миллион бошдан 7 миллион бошга етказиш вазифаси қўйилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 25 июн куни чорвачилик тармоқларини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. 

Тақдимотда мутасаддилар паррандачилик тармоғини ривожлантириш стратегияси ҳамда бу йилги режалари юзасидан ахборот берди. Жумладан, бу йил парранда гўшти ҳажми 700 минг тоннадан 800 минг тоннага, тухум етиштириш 8,5 миллиард донадан 10 миллиард донага етказилиши айтилди. 

Жаҳон бозорида парранда генетикасининг 80 фоизи АҚШ компаниясига тўғри келади. Шу боис улар билан ҳамкорликда паррандачиликда генетик технологияларни жорий қилиш ва наслчилик хўжаликлари ташкил этиш режалаштирилган. 

Шунингдек, паррандачиликда кластер тизимини жорий этиш, тайёр бизнес лойиҳалар қилиб, тадбиркорларга бериш бўйича таклифлар муҳокама қилинди. 

Соҳа ривожини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча имкониятлар белгиланди. Унга кўра, паррандачилик корхоналари 5 йилга ер солиғидан озод қилинади. Парранда гўшти экспортига рухсат берилади. Тадбиркорларга берилган 35 миллион доллар арзон ресурсни қайтариш муддати 3 йилга узайтирилади. 

Давлат раҳбари озуқа-ем захирасини кенгайтириш ва паррандачилик хўжаликларига марказлаштирилган тартибда етказиш бўйича ҳам топшириқлар берди. 

Ҳозир Ўзбекистонда 39 та қоракўлчилик хўжалиги бор. Бухоро вилоятидаги 2 миллион гектардан зиёд яйловда 2 миллион бош қўй боқилаяпти. Йиғилишда бунинг етарли эмаслиги таъкидланган. Шу боис қоракўл қўйини кооперация асосида хонадонларда боқиш таклифи билдирилди. Хусусан, Қоракўл, Қоровулбозор, Ғиждувон, Пешку, Жондор, Олот туманларида аҳолига қўйлар етказиб берилиб, яйлов ва қудуқлар ажратилади. Озуқабоп ўсимликлар майдонлари кенгайтирилади. 

Бу каби чоралар орқали қоракўл қўйларини 6 миллион бошдан 7 миллион бошга етказиш вазифаси қўйилди. 

Йиғилишда Мўғулистон тажрибаси асосида Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Наманган ва Тошкент вилоятига 5 минг бошдан наслли эчки келтирилиб, кўпайтириш зарурлиги айтилди. Бу икки йилда эчкилар сонини 100 минг бошдан ошириш имконини беради. 

Шунингдек, эчкичиликда ҳам наслни яхшилаш, жунни қайта ишлаш орқали кашемир ва тивит маҳсулотлари етиштириб, экспортини йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди