Жамият | 18:24 / 08.08.2019
173910
8 дақиқада ўқилади
Реклама

Юрак-қон томир касалликларини даволаш

Юрак-қон томир тизими касалликлари — юрак, артериялар ва веналар касалликлари. Улар жуда кўп ва хилма-хил. Бу касалликларнинг баъзилари (ревматизм, миокардит ва бошқалар) юракни, айримлари артерия (атеросклероз) ёки веналарни (масалан, тромбофлебит), бошқалари бутун юрак-қон томир тизимини шикастлайди (гипертония касаллиги). 

Юрак-қон томир тизими касалликлари дунё бўйича ҳозирги кунга қадар ногиронлик ва ўлимнинг асосий сабаби эканлигича қолмоқ­да. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, барча ўлим ҳолатларининг 56 фоизи юрак-қон томир тизими касалликлари оқибатида келиб чиқади. Европа мамлакатларида юрак-қон томир касалликлари йилига 4,3 млн (48%) аҳоли ўлимига сабабчи бўлади. 

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2019 йилнинг январь-июнь ойларида вафот этган фуқароларнинг 62,1 фоизи ҳолатда айнан қон айланиш тизими касалликлари сабаб қилиб кўрсатилган. 

Юрак-қон томир тизими касалликлари инсоннинг турмуш тарзи ва мавжуд хавф омиллари билан узвий боғлиқ. Кўпгина хавф омиллари турмуш тарзини ўзгартириш орқали назорат қилинса, айримлари (артериал гипертония, дислипидемия ва қанд миқдори) медикаментоз йўли билан коррекция қилинади.

Айнан юрак-қон томир тизими касалликлари билан оғриган беморлар ва бу турдаги касалликларга қарши профилактика ўташни истаганлар учун Жанубий Кореядаги кўп тармоқли Seul Samsung Medical Center клиникасидан профессор Ли Санг Чул Тошкентга яқинда ташриф буюрди ва «Ўзингни Англа» кўрсатувида иштирок этди. 

Кўрсатувда профессор юрак касалликлари турлари, қон тизими соҳасидаги хавфли ҳолатлар ва белгилар ҳақида маълумот, шунингдек, санаб ўтилган муаммоларнинг олдини олиш ҳақида ҳам ўз маслаҳатларини берди. 

Эътиборлиси профессор Ли Тошкентдаги Himedi консультация марказида ҳам юрак касалликлари ва замонавий даволаш усуллари бўйича ўз маслаҳатларини берди. Уларнинг айримлари билан танишамиз:

Кардиомиопатия - миокарднинг бирламчи шикастланиши билан боғлиқ касалликлар бўлиб — юрак-томир касалликлари, артериал гипертония, орттирилган ва туғма юрак пороклари бўлмаган ҳолда юрак мушакларида тизимли ва функционал салбий ўзгаришлар мавжудлиги ҳисобланади.

Кардиомиопатия юзага келиши ва ривожланишининг асл сабаблари ҳали аниқланмаган. Ушбу касалликни юзага келишига туртки бўлувчи бир қатор омиллар мавжуд: ирсият, ташқи муҳитнинг салбий таъсири, вирусли инфекциялар, аоутоиммун касалликлар, эндокринологик касалликлар, аллергенлер таъсири, алкоголизм, юрак паталогиялари ва бошқалар.

Бошланғич босқичида кардиомиопатия одатда белгиларсиз кечади. Беморда қуйидаги шикоятлар юзага келиши мумкин: юрак соҳасидаги оғриқлар, кучли чарчоқ, умумий ҳолсизлик, ўнг қовурға ости қисмида кучли оғирлик, нафас етишмаслиги, нафас қисиб қолиши ва бошқа шу каби аломатлар юзага келади. 

Кардиомиопатияни даволаш унинг қандай турдагилигига боғлиқ ҳисобланади:

- гипертофик кардиомиопатия бу юрак мускулларини қалинлашиб кетиши ва натижада юракнинг қон суриш вазифасини бузилишидир. Бунда шифокорлар томонидан дори воситалари ёзиб берилади, аммо хавф мавжуд ҳолларда септал миоктомия жарроҳлик амалиёти тавсия этилади. Амалиёт натижасида қалинлашиб кетган юрак мускуллари кичрайтирилади ва нормал қон айланиши қайта тикланади.

- дилиатацион кардиомиопатия бу юракнинг асосий қон сурувчи камераси – чап қоринчанинг кенгайиб кетиш ҳолати бўлиб бунда юрак қонни тўлиқлигича сура олмай қолади. 

- рестриктив кардиомиопатияда эса юрак мушаклари қаттиқлашади ва уларда эластиклик камайиб кетади. Натижада юрак кенгаймайди ва юрак уриши интервалида юрак етарлича қон билан тўлмайди.

Секин урувчи юрак учун импульслар ҳосил қилувчи электрон юрак стимулятор, ўта хатарли даражада нотурғун урувчи юрак учун дефибрилиатор, қон суриш фаолияти бузилган юрак учун ёрдамчи вентрикуляр импланти беморни турли ҳолатларда айниқса дори-дармонлар ёрдам бера олмайдиган вазиятда ҳолатини яхшилаш учун ечим сифатида беморга маслаҳат берилиши мумкин -, деб шифокор томонидан таъкидлаб ўтилди. 

Юрак клапанларининг орасидаги девори нуқсони - юракнинг анатомик тузилишидаги турғун нуқсон, камчилик ва ўзгаришлар нормал қон оқимига халақит беради. Бу 3 ёшдан катта болаларда энг тез-тез учраб турадиган туғма юрак нуқсонларидан биридир. Бундай ҳолатда, юракдаги ўнг ва чап атриумни ажратиб турадиган интердисферик септум(деворда)да тешик(лар) мавжуд бўлади. Бу тешикнинг мавжудлиги чап атриумдан ўнгга патологик қон оқимига сабаб бўлади ва келажакда юрак ва ўпка муаммоларини келтириб чиқариши мумкин.

Касалликни тадқиқот қилишнинг асосий усули – экокардиография, бу нуқсон, юракнинг ҳолати ва бошқалар ҳақида батафсил маълумот беради. 

Касалликни даволашнинг замонавий усули эндоваскуляр усул ҳисобланади. Бунда сон венаси орқали узун найча шаклидаги катетер юракка киритилади ва махсус қоплама ёрдамида нуқсон беркитилади. 

 Агар нуқсон ҳажми катта бўлса, унда минимал инвазив жарроҳлик тавсия этилиши мумкин. Бунда бемор кўкрагининг ўнг қисмида 4-6 сантиметрлик кесма орқали амалиёт бажарилиши мумкин. 

Аортокоронар шунтлаш – Бу усул блокланган ёки ўта торайган коронар артерияларда қон оқимини тиклаш учун қўлланилади. Усулнинг моҳияти шундаки, жарроҳ қон оқимини тиклаш учун блокланган коронар артерияларни четлаб ўтишда «шунт» (захира қон томир) ҳосил қилади. 

 Шунт сифатида беморнинг оёқ соҳасидан трансплантация қилинган қон томир ишлатилади. Ушбу турдаги жарроҳлик амалиётини натижасида беморда тўғри қон оқими тикланади.

Транскатетер аорта қопқоғини алмаштириш (ТАВР) одатда оғир аорта стенози билан ташхисланган беморларга тавсия этилади. Юракдан қон танага ҳайдалганида аорта қопқоғи очилади ва у тўғри очилиб ёпилмаганида беморга аорта стенози ташхиси қўйилади. Бу касалликка даво сифатида танада мўътадил қон оқимини бузилишига сабаб бўлган эскирган ва торайган аорта қопқоғи алмаштириш тавсия этилади. Транскатетер аорта қопқоғини алмаштириш баъзан транскатетер аорта қопқоғи имплантацияси (ТАВИ) деб ҳам аталади.

ТАВР – бу минимал инвазив жарроҳлик амалиёти бўлиб, бунда найча шаклидаги катетер оёқдаги катта қон томири орқали ёки кўкрак қисмдаги кичик кесма орқали юракка йўналтирилади ва имплант эскирган аорта қопқоғи ўрнига қўйилади. Имплантдан сўнг эски аорта қопқоғи олиб ташланади. Янги имплант дарҳол ишлай бошлайди.

Аорта стенозини ТАВР билан даволаш тўғрисида қарор ҳар бир инсон учун юрак бўйича тиббий ва жарроҳ мутахассисларининг мультидисиплинер гуруҳи билан маслаҳатлашилгандан сўнг амалга оширилади.

Профессор Лини Ўзбекистонга таклиф қилган Himedi консультация маркази оғир турдаги юрак-қон томир касалликларини даволашда Seul Samsung Medical Center мутахассисларини фикрини билишни истаган бемор ёки уларнинг яқинлари учун ёрдам кўрсатишга тайёр. 

Шунингдек, Himedi консультация маркази шу йилнинг август ойи 15 ва 16-саналарида Корея Университи Анам клиникаси шифокорларини Тошкент шаҳрига ошқозон ва йўғон ичак саратонини даволаш бўйича хайрия консультацияси учун таклиф қилган. Консультацияда иштирок этишни хоҳловчилар қуйидаги телефон рақами ёки сайт орқали қабулга ёзилишлари мумкин:

www.Himedi.com/uz/inquiry 

+82 1034830979

Қўшимча маълумот: 

Website: www.Himedi.com/uz

Реклама ҳуқуқи асосида