Ўзбекистон | 19:28 / 28.03.2023
63523
1 дақиқада ўқилади

1 апрелдан пенсия ва нафақалар, 1 майдан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори оширилади

Президент фармони билан пенсия ва нафақалар ҳамда иш ҳақи 7 фоизга оширилади.

Фото: Kun.uz

Президент фармони билан 1 апрелдан пенсия ва нафақалар миқдори 7 фоизга оширилмоқда.

Бунда:
– пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 347 000 сўм;
– ёшга доир энг кам пенсиялар – 677 000 сўм;
– иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 747 000 сўм қилиб белгиланади.

1 майдан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори 7 фоизга оширилади.

Бунда:
– меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 980 000 сўм (бунгача 920 минг сўм эди);
– базавий ҳисоблаш миқдори – 330 000 сўм (бунгача 300 минг сўм эди) қилиб белгиланади.

Мавзуга оид