Ўзбекистонда Рамазон ойи 2 апрелдан бошланади
Ўзбекистонда “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида” президент қарори имзоланди. Унга кўра, 2022 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 2 апрель кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасидан маълум қилишларича, идора Уламолари кенгаши томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2022 йилда Рамазон ойининг биринчи куни 2 апрел, шанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.
Аввалроқ Тошкент шаҳридаги масжидларда таровиҳ намозларининг кунлик тақсимоти эълон қилинган эди.
Унга кўра, хатми Қуръон рўзанинг биринчи кунидан бошланиб, 27 сана – Қадр кечасида якунланиши мўлжалланмоқда.
Мавзуга оид
08:38 / 05.03.2024
Рамазон ойининг бошланиш санаси эълон қилинди
00:08 / 19.04.2023
Рамазон ҳайити шанба куни бошланиши мумкин – астрономлар
19:03 / 18.04.2023
Рамазон ойи 29 кун ҳам бўлиши мумкин - Ғуломиддин Холбоев
22:23 / 04.04.2023