Жаҳон | 23:33 / 21.07.2024
10154
2 дақиқада ўқилади

Байден АҚШ президентлигига Камала Ҳаррис номзодини таклиф этди

У ўз вице-президентини тўла қўллаб-қувватлашини билдирган.

Фото: Getty Images

Жо Байден президентлик пойгасидан чиққанини эълон қилиши ортидан АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррисни президентлик лавозими учун номзод сифатида илгари суришни таклиф қилди.

«2020 йилда [Демократик] партия номзоди сифатидаги илк қарорим Камала Ҳаррисни вице-президент сифатида танлаш бўлганди. Бу менинг энг яхши қарорим эди», — деган Байден.

У Ҳаррисни тўла қўллаб-қувватлашини билдирган. «Демократлар, бирлашиш ва Трампни енгиш вақти келди. Келинглар, шундай қиламиз», — дея қўшимча қилган Байден.

  • Жо Байден Демократик партиянинг кўплаб етакчилари ва тарафдорлари босими остида 2024 йил ноябрида ўтказиладиган АҚШ президентлиги учун сайловда номзод сифатида қатнашмасликка қарор қилди. Июн ойи охирида у Республикачилар партияси номзоди Доналд Трамп билан кечган дебатда ўта муваффақиятсиз иштирок этганди. 17 июл куни эса Байден коронавирусга чалингани маълум бўлди.
  • Байден президентликка сайлов пойгасидан чиқишини эълон қилгач, Трамп уни тарихдаги энг ёмон президент деб атади. У шунингдек ўзи учун Камала Ҳаррисни енгиш Байденни енгишдан кўра осонроқ бўлишини айтган.

Мавзуга оид