Ўзбекистон | 17:47 / 19.03.2024
6442
1 дақиқада ўқилади

Мактабларда баҳорги таътил 21 мартдан бошланади

Таътил 7 кун давом этади, дарсларга 28 март кунидан қайтилади.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларининг баҳорги таътили 21 март кунидан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати расман хабар берди.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан таътил 27 март кунига қадар — 7 кун давом этади.

IV ўқув чорак дарслари 28 март кунидан бошланади.

Мавзуга оид