Ўзбекистон | 19:00 / 31.10.2022
10713
5 дақиқада ўқилади

Piramit – инновациялар ва замонавий турмуш нуқтаси

Фото: Piramit

2022 йил 29 октябр куни “Piramit” савдо офисида мажмуа қурилиши бошланганлигининг 1 йиллиги муносабати билан очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди.

 2021 йилнинг октябрь ойида Тошкентда қурилиши бошланган Piramit Tower лойиҳаси ўзининг бир йиллигини ўзгача нишонлашни лозим топди. Республикадаги барча оммавий ахборот воситалари иштирокида мажмуага пресс-тур ташкил этилди. Тадбир аввалида “Piramit” мажмуасини қуришни ўз зиммасига олган Koç Construction  компанияси келажак лойиҳаси – “Piramit Tower” ва “Piramit Mall” яратилиши ҳақида маълумот берилди.

Тадбирда иштирокчилар эътиборига мажмуадан жой олган шоурум намойиш этилди. Майдони 63 квадрат метрдан иборат бўлган 2 хонали хонадон компания дизайнерлар гуруҳи томонидан тайёрланган бўлиб, аҳолига максимал қулайлик, замонавий русумдаги шарт-шароитларни тақдим этувчи смарт-хонадон ҳисобланади. Шоурумда ишга туширилган смарт тизими комфорт ва инновацияни хуш кўрувчилар учун айни муддаодир. Хонадон неоклассика ва хайтек услубларини ўзида мужассам этган ҳолда таъмирланган.

 “Piramit Tower” лойиҳаси ҳақида

Тошкентнинг Яккасарой туманидаги Бобур ва Муқимий кўчалари кесишмасида жойлашган мажмуа Piramit Tower ўзининг турар жойлари, офислари ва савдо маркази билан Ўзбекистоннинг ташриф қоғозига айланишга эришишни мақсад қилган. Piramit бу – қулай ва ҳашаматли ҳаёт учун барча шароитларни ўз ичида мужассам этган замонавий кўп функцияли мажмуа бўлиб, умумий қурилиш майдони 160 000 метр квадратни ташкил қилади.

“Piramit Tower” минораси жами 52 қаватни, ерусти қисми 47 қаватни, умумий баландлиги 203 метрни ташкил этади. Маҳобатли бинода турар жойлар ва офислар ўрин олган.

Туркиянинг Koç Construction  гуруҳи кафолати остида барпо этилаётган мажмуа қулай жойлашуви, ижтимоий майдонлари, roof-бар ва ресторанлари, infinity-ҳовузлари, спортзали, мини-гольф майдони, Play Station, кинотеатр, спа, турк ҳаммоми ва меҳмонхонаси билан инвесторларни ўзига жалб қилмоқда. Дунёнинг тажрибали архитекторлари томонидан ишлаб чиқилган замонавий лойиҳа сифат ва стандарт бўйича жаҳондаги таниқли иншоотлар билан беллаша олади.

Айтиш жоизки, лойиҳа қадимги Миср пирамидаларининг ҳозирги тимсоли бўлган меъморий қоидалар асосида яратилади.

“Piramit Mall” ҳақида

“Piramit Mall” савдо маркази лойиҳанинг юраги саналади. Унда 6 қават ва 1000та автомобилга мўлжалланган ёпиқ автотураргоҳ мавжуд.

“Лойиҳани барпо этишда 400 кишидан иборат қурилиш гуруҳлари 24/7 режимда узлуксиз ишламоқда. Қурилишда етакчи ишлаб чиқарувчи компанияларнинг замонавий юқори технологияли материалларидан фойдаланиляпти. Режага кўра, миноранинг темир-бетон ишлари 2023 йилнинг сентябр ойида амалга оширилади. Қурилишда 95000 метр куб бетон, 12500 тонна арматура ва композит қисмни мустаҳкамлаш учун 1000 тонна пўлатдан фойдаланамиз. “Piramit Tower” бўйича қурилишни якунлаш ва уни ишга туширишни 2024 йилнинг март ойига, “Piramit Mall” савдо марказини эса 2025 йилнинг биринчи чорагига режалаштирганмиз”, - дейди қурилиш бўйича бош директор ўринбосари Мустафо Тунч Ариджан.

Самарали ишбилармонлик муҳити ва яшаш шароитини ўзида жамлаган лойиҳа жўшқин ҳаёт тарзини севувчилар учун муносиб маскан бўла олади. Бу нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёда етакчи иншоот бўлиши кўзланган.

“Марказий Осиёдаги энг яхши архитектура ва қурилиш лойиҳаси мукофотига сазовор бўлган “Piramit Tower” дунёнинг етти мўъжизасидан бири бўлган Миср пирамидаларидан илҳомланган ҳолда яратилмоқда. Компаниямиз бу мажмуада уч нуқтани– уй, бизнес ва харидларни бирлаштирди. Бу вақтни самарали сарфлаш ва тежаш имконини беради. Ўзбекистонга саёҳатимизни “Ҳаёт ушбу пирамидада!” шиори остида бошладик. Мажмуанинг ноёблиги – ҳаёт учун зарур бўлган барчасини лифтдаги битта тугмани босиш орқали олиш мумкин”, - дейди Koç Construction  компанияси бош директор ўринбосари Ҳусайн Тепер.

Маълумот учун: Koç Construction Koç Group’нинг шуъба корхонаси бўлиб, ярим асрдан ортиқ тажрибага эга қурилиш соҳасида дунёдаги етакчи компаниялардан бири. Koç Group, қурилишни тайёр ҳолда топшириш, электр ишлари, муҳандислик тизимларини ўрнатиш, лойиҳаларни бошқариш, қайта тикланадиган энергия ва қайта ишланган хомашёларга ихтисослашган. Компания Осиё, Европа, Африканинг 10та мамлакатида фаол ишламоқда. Айни пайтда Ўзбекистонда ҳам 15та лойиҳа устида фаолият олиб боришяпти.

Реклама