Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон етакчиси Доғистондаги террорчилик ҳужумларини қатъий қоралади ҳамда ушбу таҳдидларга қарши курашда тегишли тузилмаларнинг фаол ҳамкорлигини давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путинга мактуб йўллади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, президент Дарбанд ва Маҳачқалъа шаҳарларида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ва фуқаролар қурбон бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди.
Ўзбекистон етакчиси Доғистондаги террорчилик ҳужумларини қатъий қоралади ҳамда ушбу таҳдидларга қарши курашда тегишли тузилмаларнинг фаол ҳамкорлигини давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
Мавзуга оид
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
12:02 / 10.03.2026
Путин Европага Россиядан яна нефт ва газ сотиб олишни таклиф қилди
08:50 / 10.03.2026
Путин Трампга Эрондаги урушни якунлаш бўйича вариантларни таклиф қилди
17:21 / 08.03.2026