Олимлар туғилажак боладаги аутизм касаллигини онанинг қони таҳлилига кўра аниқлаш мумкинлигини айтишди
Олимлар болаларда аутизм ривожланиш эҳтимолини аниқлашнинг йўлини топишди. Амалда аутизм бор ҳар бешинчи боладаги руҳият бузилиши онанинг иммун тизими бола бачадондалигида унинг мияси ҳужум қилганида рўй беради.
Аутизм – бу ривожланишнинг биологик табиатга эга бузилишидир. У билан касалланиш ё даволаниш имкони йўқ. Одам ривожланиш бузилиши бўлган шу нарса билан туғилади, яшайди ва қарийди. Унинг, ҳозирча, давоси йўқ.
Калифорния ва Стэнфорд университети тадқиқотчилари аёл қонидаги ҳомилага ҳужум қилувчи антитаналарни аниқлайдиган дастур яратишди. Ана шу тест ёрдамида аутизм хавфини деярли 100 фоиз олдиндан айтиш мумкин.
Тадқиқот мобайнида фарзандларига аутизм ташхиси қўйилган 450 она ва аутизмсиз туғилган 342 онанинг плазмаси ўрганиб чиқилди.
Натижалар иммунфермент таҳлилини ишлаб чиқишда фойдаланилди. Бу диагностик усул материалларни контейнер деворларига ёпишиб олган махсус антитаналар ёрдамида қоришмада аниқлашдир.
Олимлар она танасидаги ҳомиланинг асаб тизими ривожланишига таъсир қилувчи иммун жавоб содир бўладиган саккиз протеинни қидириб кўришди.
Авваллари буни антитана ва лейкоцитлар эмас, фақат иммунитет қилади деб ҳисобланарди. Энди эса, ўсаётган мия учун онанинг антитаналари ҳам таъсир кўрсата олиши ойдинлашди.
2019 йилда Калифорния университети иммунологлари Карен Жонс ва Жуди Ван де Уотернинг илмий ишлари нашр этилди. Унда онанинг антитаналари ҳомиланинг нейронларидаги муҳим оқсилларга таъсир кўрсата олиши ва натижада онанинг бола асаб тизимига ҳужум қилувчи антитаналари кўпайиб кетиши жараёни кўрсатилди.
Бу тадқиқотда олимлар ривожланиш кўрсаткичлари билан боғлиқ антитаналар комбинацияларининг таъсирини баҳолашга ҳаракат қилишган. Улар томонидан ишлаб чиқилган таҳлил 100 фоиз аниқлик билан аутизмга сабаб бўлувчи антитаналар комбинациясининг мавжудлигини кўрсатди.
«Ушбу таҳлил асосида яратилган диагностик инструмент аутизмнинг келажакда қандай ривожланишини мутлақ аниқликда башорат қила олмаса-да, у мавжуд рисклар ҳақида тасаввур бера олади. Айтайлик, онада муайян антитаналар бор бўлса, унда боланинг аутизм билан туғилиш эҳтимоли 31 баробар ошади», дейди Ван де Уотер.
Мавзуга оид
17:55 / 03.04.2024
Тошкентда Бутунжаҳон аутизмдан хабардорлик куни муносабати билан акция ўтказилди
10:53 / 01.04.2022
Репортаж: Тошкентда аутизм спектри бузилган болалар учун ижодий студия очилди
21:41 / 02.04.2019
2 апрель – Халқаро аутизм ҳақида ахборот тарқатиш куни
16:11 / 27.02.2019