08:45 / 08.05.2024
1916

Ўзбекистонда Венгрия ва Европа компаниялари учун махсус иқтисодий зона ишга туширилади

Шавкат Мирзиёев ва Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто ўртасидаги учрашувда Тошкент вилоятида Венгрия ва Европа компанияларининг лойиҳалари учун махсус иқтисодий зонани тез фурсатда ишга тушириш муҳимлиги таъкидланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев 7 май куни қўшма ҳукуматлараро комиссия тадбирларида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийяртони қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистон билан Венгрия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Саноат, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, балиқчилик, логистика, кўчмас мулк объектларини қуриш ва бошқа йўналишлардаги лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди. 

Тошкент вилоятида Венгрия ва Европа компанияларининг лойиҳалари учун махсус иқтисодий зонани тез фурсатда ишга тушириш муҳимлиги таъкидланди.

Top