Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида кадастр ходими калтакланди
Мурожаатни ўрганиш учун борган ходимга зўравонлик қилинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилди.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида эркак ва унинг ўғли хизмат вазифасини бажараётган кадастр ходимини калтаклагани акс этган видео тарқалгач, Бош прокуратура ҳолат назоратга олинганини маълум қилди.
«Бўстонлиқ туманида хизмат вазифасини бажараётган кадастр ходимига қаршилик кўрсатган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади Бош прокуратура матбуот котиби хабарида.
Кадастр агентлиги матбуот котибининг Millar дастурига маълумот беришича, ходим воқеа жойига мурожаатни ўрганиш учун борган. Мурожаатчи қўшниси ўзбошимчалик билан девор қуриб, ички йўлни тўсиб қўйгани ҳақида шикоят қилган.
Мавзуга оид
19:49 / 02.07.2026
Тошкент вилоятида иссиқхоналарни демонтаж қилиш бошланди
11:20 / 22.06.2026
Бўстонлиқда каналга тушиб кетган икки боладан бирининг жасади топилди
21:23 / 20.06.2026
Қибрайда автомобилда қизларга уятсиз ҳаракат қилган йигитлар 5 суткага қамалди
16:47 / 19.06.2026