Фан-техника | 08:11 / 28.09.2018
6997
1 дақиқада ўқилади

Илон Маск: «Мен фирибгар эмасман»

Фото: Mario Tama/Getty Images

Tesla компаниясининг бош директори Илон Маск АҚШнинг қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссияси томонидан унга қарши қўйилган даъволарга муносабат билдирди. Бу ҳақда CNBC хабар қилмоқда.

Маскнинг маълум қилишича, фирибгарлик бўйича айбловларни асоссиз деб ҳисоблайди. Унинг сўзларига кўра, бу даъволардан жуда хафа бўлган ва қайғудадир.

«Мен ҳар доим ҳақиқат, ошкоралик ва инвесторлар манфаатларини кўзлаганман. Ҳалоллик ҳаётимдаги энг муҳим қадриятдир ва далиллар мен буни ҳеч қандай тарзда бузмаганимни исботлайди», - деди Маск.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илон Маскни судга беришганди.

Тадбиркор Эндрю Лефт Tesla асосчиси Илон Маскни судга берди. Лефтнинг билдиришича, концерн асосчиси Tesla акциялари нархи билан манипуляция қилиб, биржа фирибгарликларини амалга оширган. 

Мавзуга оид