2021 йил учун давлат бюджети харажатлари 12,6 трлн сўмга оширилади
Бюджетдан қилинаётган қўшимча харажатлар йўл қурилиши, ичимлик суви ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга йўналтирилади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан 2021 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонунга ўзгартиш киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Бу ҳақда палата ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишча, ҳужжатда жорий йил учун тасдиқланган бюджет харажатлари миқдори қўшимча 12,6 триллион сўмга оширилиши белгиланди.
Депутат Абдуғани Умировнинг айтишича, мазкур маблағлар бир неча соҳаларга йўналтирмоқда.
«Бюджет масаласи бўйича катта ўзгаришларни қабул қилдик. Депутатлар бир овоздан маъқуллашдики, қўшимча қилинаётган харажатлар йўл, ичимлик суви ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга қаратилгани билан аҳамиятли.
Мисол учун, «Эл-юрт умиди» жағармасига 2021 йил учун тасдиқланган бюджетда 82 нафар иқтидорли ёшларни чет элга ўқишга юборишни назарда тутган бўлсак, ҳозирги ўзгариш билан буни 5 бараварга оширдик ва 350тага кўпайтирдик. Шунинг ҳисобига бюджетдан 80 миллиард сўм қўшимча харажат қилиниши белгилаб олинди.
Шунингдек, 3,2 триллион сўмдан кўпроқ маблағлар ичимлик суви ва йўл муаммолари харажатларига сарфлаш учун тасдиқланди. «Обод маҳалла» ва «Обод қишлоқ» дастурларига 1,5 триллион сўмдан ортиқ маблағ харажат қилиниши тасдиқлаб берилди», деди депутат.
Аввалроқ, қонун билан 2021 йил учун давлат бюджети даромадлари 147,2 триллион сўмни, харажатлари эса 149,9 триллион сўмни ташкил этиши белгиланган эди.
Мавзуга оид
00:04 / 17.12.2022
Парламентда 2023 йилги давлат бюджети муҳокамаси бошланди
12:46 / 05.12.2022
Дабдаба: Сенат 2 кунлик саммит меҳмонларини овқатлантиришга 1 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфлаган
20:37 / 22.11.2022
ХТВ ва ССВ тизимларида бюджетнинг 77 млрд сўми ноқонуний ишлатилди
13:22 / 22.11.2022