Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон вилоятига янги прокурор тайинланди
Вилоятнинг олдинги прокурори Маъруфхон Хўжаев жорий йил июлида «Ҳудудгазтаъминот» раҳбарлигига ўтганди.
Муродулло Тоғаевич Абдуҳакимов Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Муродулло Абдуҳакимов 1981 йилда Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида туғилган.
Ушбу лавозимига тайинлангунига қадар (2020 йилдан буён) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Андижон вилояти прокуратурасига 2023 йил августидан буён раҳбарлик қилган Маъруфхон Хўжаев 2024 йил июлида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ раиси этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
16:44 / 29.06.2026
Андижонда Malibu пиёдалар йўлидан ўтаётган уч кишини уриб кетди
13:57 / 25.06.2026
«Андижон полкаси» тадбирига кетаётган ўқувчилар ЙТҲга учради
09:15 / 13.06.2026
Давлат органи ва банк тизимидаги коррупция ҳолатлари аниқланди
15:32 / 09.06.2026