Ўзбекистон | 13:50 / 21.03.2023
9146
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда дарахтга яшин уриши оқибатида яқин атрофдаги мактаб эшик ва ойналарига зарар етди
Тошкент шаҳрида кеча, 20 март куни кузатилган кучли шамол ва ёғингарчилик вақтида Миробод туманида дарахтга яшин уриши ҳодисаси қайд этилди.
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, Миробод туманидаги 83-сонли умумтаълим мактаби олдидаги дарахтга яшин уриши рўй берган.
Ҳодиса оқибатида мактаб биносининг эшик ва ойналарига зарар етган.
Қайд этилишича, ушбу ҳодиса натижасида жабрланган ёки ҳалок бўлган фуқаролар йўқ.
Мавзуга оид
11:40 / 10.09.2024
Хоразмда 4 туп дарахт кесган шахс жарима ва зарар учун 27,8 млн сўм тўлайди
07:29 / 06.09.2024
Сурхондарёда 9400 туп дарахт нобуд бўлиши мумкин
15:31 / 05.09.2024
Самарқандда бир туп теракни кесган фуқаро 9 млн 375 минг сўм жаримага тортилди
23:03 / 04.09.2024