Тошкент вилоятида чўмилишга бориб, дарё ўртасидаги оролчада қолиб кетган бола қутқарилди
Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорасув дарёси ўртасида қолиб кетган бола қутқарилди.
ФВВ хабарига кўра, 10 июн куни соат 13:50 да Тошкент вилояти ФВБга Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорасув дарёси ўртасида бир бола қолиб кетгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Маълум бўлишича, дарёга чўмилиш мақсадида борган бола сузиб, ҳолдан тойган ва дарё марказидаги оролчага чиқиб олган. Сув оқимининг тезлиги юқори бўлгани сабабли орқага қайтишнинг имкони бўлмай қолган.
Мазкур ҳолат бўйича Тошкент вилояти ФВБ қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб борган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида оролчада қолиб кетган бола махсус анжомлар ёрдамида соғ-саломат қирғоққа олиб ўтилган.
Мавзуга оид
18:09 / 25.10.2024
Янги Тошкент шаҳри учун Тошкент вилоятидан қўшимча ер ажратилди
13:00 / 09.10.2024
Ботқоқликдан туристик масканга айлантирилган дарё. Пекин буни қандай уддалади?
14:02 / 26.07.2024
Тошкент вилоятида BМW йўл четида тўхтаб турган Tracker’га бориб урилди
18:26 / 17.07.2024