Жаҳон | 12:27 / 28.07.2016
4922
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: 2015 йил Европада 267 киши терактлар қурбонига айланган эди, 2016 йилнинг ярмида бу кўрсаткич 172 кишини ташкил этмоқда

Фото: Reuters

Европа ҳудудида сўнгги икки йил ичида 443 нафар инсон терактлар қурбонига айланди. Бу ҳақда Daily Mail ёзмоқда.

Маълум қилинишича, 2014 йилда “кўхна қитъа”да 18 марта теракт амалга оширилди. 2014 йилда амалга оширилган терактларда 4 киши, 2015 йилда эса 267 киши, жорий йил ярмида эса 172 киши ҳалок бўлган.

Шу вақт мобайнида энг йирик терактлар Париж, Анқара ва Ницаада амалга оширилди. Терактлар натижасида Парижда ҳалок бўлганлар сони 155 нафар, Анқарада 102 нафар, Ниццада эса 84 кишини ташкил этмоқда.

Энг сўнгги ҳужум 26 июль куни Франциядаги черковда содир этилди. Бунинг оқибатида бир нафар руҳоний ҳалок бўлди. Ҳужумни ИШИД террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олди.