Ўзбекистонда меҳнатни меъёрлаш концепцияси ишлаб чиқилади
“Касбий малака ва билимларни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қуйидагилар тасдиқланди:
- Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти тузилмаси ҳамда Институт тўғрисидаги низом;
- Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом;
- Малакаларни баҳолаш маркази тўғрисидаги намунавий низом.
Меҳнат институтининг фаолияти Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
2021 йил 31 декабргача қуйидагилар ишлаб чиқилади:
- замонавий бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган Ўзбекистонда меҳнатни меъёрлаш концепцияси;
- касбий малака ва билимларни ривожлантириш тизимини стратегик бошқариш механизмини шакллантиришга доир амалий чора-тадбирлар.
2021 йил 1 ноябрдан Меҳнат институти томонидан, жумладан, қуйидагилар шакллантирилади ва юритилади:
- Малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни баҳоловчи тизим ҳамда касбий стандартларни ва мустақил баҳолашнинг маълумотлар базаси;
- Меҳнат миграциясида талаб юқори бўлган касблар тўғрисидаги ягона маълумотлар базаси.
Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармасидаги Давлат меҳнат инспекцияси тизимида тажриба-синов тариқасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Меҳнат соҳасидаги мурожаат ва низоларни ўрганиш ҳамда ҳал қилишга кўмаклашиш маркази ташкил этилди.
Мавзуга оид
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024
Криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади
07:15 / 24.07.2024
Талабалар, ногиронлиги борлар ва уруш қатнашчиларининг шахсий гувоҳномалари ижтимоий картага алмаштирилади
13:31 / 19.07.2024