Жамият | 19:00 / 21.03.2024
17417
7 дақиқада ўқилади
Реклама

Cambridge University Press and Assessment: Ўзбекистонда инглиз тилини ўрганишнинг янги даражаси

Cambridge University Press and Assessment ташкилоти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 2022 йилдан буён 40.000 дан ортиқ ТКТ имтиҳонларини инглиз тили ўқитувчилари учун ташкиллаштириб, халқаро тан олинган сертификатларни ўқитувчиларга тақдим этди.

Cambridge University Press and Assessment томонидан яратилган ТКТ - Teaching Knowledge Test (Ўқитиш билимлари тести) имтиҳони дунёнинг 60 дан зиёд мамлакатларида тан олинган бўлиб, инглиз тили ўқитувчиларининг дарс ўтиш билимларини ва кўникмаларини текшириш орқали, уларни ўз устиларида ишлашларини рағбатлантириш учун фойдаланиб келинади. Ушбу тест 5 та модулдан иборат бўлиб, улар қуйидагилар:

3 таси асосий модуллар:

-        Module 1 - Тилни ўрганиш ва ўқитиш асослари

-        Module 2 - Дарсни режалаштириш ва тилни ўқитиш учун ресурслардан фойдаланиш асослари

-        Module 3 - Ўқитиш ва ўрганиш жараёнларини бошқариш асослари, 

2 таси қўшимча модуллар:

-        TKT:CLIL (Content and Language Integrated Learning)

-        TKT:YL (Young Learners)

Ўзбекистонда асосан ўқитувчилар томонидан 3 та асосий модуллар бўйича тест топширилиб, Cambridge University Press and Assessment томонидан тақдим этилган халқаро тан олинган сертификатини қўлга киритишади.

ТКТ имтиҳонлари Ўзбекистон ҳудудида Cambridge University Press and Assessment томонидан рўйхатга олинган 3 та тест марказлари хусусан Edu-Action Тест маркази томонидан ташкиллаштириб ўтказилади. Бунда барча саволлар Cambridge University Press and Assessment томонидан тақдим этилади ва тест марказлари томонидан жойларда тестлар ташкиллаштириб ўтказилади. Тест жавоблари холисликни таъминлаш мақсадида, фақатгина Cambridge University Press and Assessment томонидан Ўзбекистондан ташқарида текширилади ва баҳоланади, сўнгра сертификатлар тақдим этилади. Алоҳида таъкидлаш жоизки Ўзбекистонда ТКТ имтиҳонини топширишга бўлган қизқишнинг жадал ривожланиши ўз навбатида Cambridge University Press and Assessment томонидан тест жараёнларида шаффофликни такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон бозори учун махсус қўшимча хавфсизлик чораларини ҳам ишлаб чиқиб, энг асосийси қўлга киритилган сертификатларнинг ҳақиқийлигини Давлат ташкилотлари томонидан текшириб олишларига қулайликлар яратиш борасида бир қанча ўзгартиришлар амалда татбиқ этилди. 

Шу билан бир қаторда Cambridge University Press and Assessment ўқитувчиларнинг билимларини ошириш ва ТКТ тест синовларида юқори натижаларга эришишлари учун тест марказлари билан биргаликда тест ўтказишнинг стандарт моделларидан ва жараёнларидан ташқари бир қатор махсус тадбирлар ҳам ташкиллаштирилди. Ушбу махсус тадбирлар Ўзбекистондаги учта Cambridge имтиҳон марказлари ва давлат ташкилотлари билан яқин ҳамкорликда ишлашни ҳамда мамлакат бўйлаб ўқитувчиларга етакчи малакалар TKT, CELTA, DELTA курсларини ва тестларини ташкиллаштириш, ўқув материаллари, нашрлар, онлайн семинарлар ва бепул ресурслар тақдим этишни ўз ичига олган. Хусусан, Cambridge University Press and Assessment ташкилоти Edu-Action тест маркази билан яқин ҳамкорликда қуйидагиларни амалга оширди:

·       Ҳар йили 4000 дан ортиқ ўқитувчилар учун бепул таълим семинарлари ва вебинарларини Cambridge University Press and Assessment томонидан тақдим этилмоқда.

·       ТКТ га тайёргарлик кўришга қаратилган “Train the Trainer” дастури орқали 50 дан ортиқ ўқитувчи тренерлари тайёрланди.

·       Ўқитувчиларга тест топширишда қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистоннинг ўн икки шаҳрида тест сессияларини ташкил этилмоқда.

·       Тест натижалари ва уларнинг тасдиқланишини таъминлаш учун махсус верификация платформаси (verification.edu-action.uk)  яратилди.

·       Cambridge University Press and Assessment ҳар йили тўрт мингдан ортиқ иштирокчи қатнашадиган ўқитувчилар учун ТКТ танловларини ўтказди.

·       ТКТ имтиҳонининг стандарт имтиҳон ўтказиш протоколларига қўшимча тарзда, Ўзбекистон учун хос бўлган хавфсизлик чораларини кучайтириш борасида сезиларли ўзгартиришлар киритилди. Ушбу ўзгаришлар имтиҳон қоидаларининг бузилиши хавфини сезиларли даражада камайтиришга, верификация усулларини такомиллаштиришга қаратилган бўлиб, ушбу тадбирлар самарасини ошириш борасида янги лойиҳалар устида ҳам ишланмоқда.

Edu-Action тест маркази 2018 йилдан буён халқаро ташкилотлар, хусусан IDP IELTS Australia билан ҳамкорликда IELTS тест синовларни, Cambridge University Press and Assessment билан ҳамкорликда Cambridge English Qualifications (Pre A1 Starters, A1 Movers, A2 Flyers, A2 Key for Schools, B1 Preliminary for Schools, B2 First for Schools, C1 Advanced, C2 Proficiency) ва Cambridge English Teaching Qualifications (TKT, CELTA, DELTA)  сертификатларни олиш учун имтиҳон ва курсларини ташкиллаштириб келмоқда.

Таъкидлаш жоизки Ўзбекистон Республикасида сўнгги йилларда инглиз тилини ўрганишга бўлган эътибор тобора ривожланиб бормоқда. Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш, сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш ҳамда соҳага малакали педагогларни жалб этиш мақсадида бир қанча қарорлар ишлаб чиқилди ва шу ўринда алоҳида эътиборлиси бу 2021 йил 19 майда Ўзбекистон Республикаси  президенти томонидан имзоланган ПҚ-5117-сонли қарори ҳисобланади. Шу қарор 5-бандининг “а” қисмида таълим муассасаларининг камида C1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга хорижий тиллар (инглиз, француз, немис, испан, италян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб берилиши белгилаб қўйилди. Ушбу қарор ижроси амалда мактаб ва олий таълим муассасаларида ишловчи инглиз тили ўқитувчиларини ўз устиларида ишлашлари, малакаларини ошириш ва ўз навбатида билимларини халқаро имтиҳонлар, хусусан ТКТ имтиҳонини топшириш орқали тасдиқлашлари учун катта туртки бўлди.

Мақсадимиз, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда Ўзбекистонда инглиз тили таълимини янги даражага кўтариш, таълим соҳасидаги инновациялар ва ривожланишларни жадаллаштириш ва ўйлаймизки Cambridge University Press and Assessment томонидан тақдим этилган ресурслар, дастурлар ва нашрлар шубҳасиз, ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг инглиз тилини ўрганиш жараёнига ижобий таъсир кўрсатади ҳамда уларнинг халқаро стандартларга мос келадиган билим ва кўникмаларни эгаллашларига ёрдам беради.   

Маълумот учун: колл-центр: (+998) 71 230-01-03

Сайт | Instagram | Telegram | Telegram bot

Мавзуга оид