Жамият | 16:40 / 12.10.2021
6772
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Sputnik V вакцинаси ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Jurabek Laboratories МЧЖ қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган Sputnik V вакцинаси 1- ва 2-компонентларининг дастлабки 260 500 дозаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига топширилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бу Ўзбекистонда тайёрланаётган иккинчи вакцина бўлиб, бундан аввал ушбу корхонада жами 7 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 хитой-ўзбек вакцинаси ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг 1 458 820 дозаси эмлаш учун топширилган.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 28 473 528 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан: 

  • 1 594 480 дозаси AstraZeneca,
  • 21 958 488 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
  • 720 500 дозаси Sputnik V, 
  • 3 000 060 дозаси Moderna,
  • 1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинасидир.

Шундан 22 721 129 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланган бўлиб, 5 226 139 нафар киши коронавирусга қарши барча босқичларда тўлиқ эмланди.

Мавзуга оид