Ўзбекистон | 18:20 / 22.04.2018
11718
2 дақиқада ўқилади

Ҳарбий қисм ташкил топган кун кенг нишонланди

Тошкент ҳарбий округидаги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисм ташкил топган сана муносабати билан байрам тантанаси ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тантанада Мудофаа вазирининг ўринбосари – Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони генерал-майор Аҳмад Бурхонов ҳарбий қисм томонидан эришилган муваффақиятларни эътироф этди. 

– Осмондаги маҳорат ердаги машқларда таъминланади. Бундан кейин ҳам жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликни изчил ошириб боришга ҳаракат қиламиз. Барча бўғиндаги командирларнинг фаолияти ҳарбий хизматчиларда юксак маънавий ва ахлоқий фазилатларни тарбиялаш, фаол ҳаётий позиция ҳамда ватанпарварлик, мамлакат тақдири учун масъулият ҳисси билан яшаш туйғусини янада кучайтиришга қаратилган. Ушбу сана муносабати билан Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланишим зиммамдаги масъулият залворини янада оширди, – дейди майор Улуғбек Норов. 

Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамблининг хонанда ва раққосалари ҳарбий хизматчилар ҳамда аскарларнинг байрамона кайфиятини кўтарди.

Ҳарбий қисмда ташкил этилган вертолёт техникаларнинг кўргазмали намойиши ёшларда учувчилик касбига иштиёқини кучайтирди.