Ўзбекистон | 17:09 / 09.03.2023
34650
2 дақиқада ўқилади

Бир киши икки муддатдан ортиқ ишлаши тақиқланадиган лавозимлар рўйхати тузилди

Конституциянинг янги таҳрири лойиҳасида давлат ҳокимиятининг бир қатор лавозимларига нисбатан айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ ушбу лавозимга сайланиши (тайинланиши) мумкин эмаслигига оид қоида киритилмоқда.

Фото: Kun.uz

Бу лавозимлар қуйидагилар:

  • Қонунчилик палатаси спикери;
  • Сенат раиси;
  • президент (амалдаги Конституцияда ҳам белгиланган);
  • вилоят, туман, шаҳар халқ депутатлари кенгашининг раиси;
  • ҳоким;
  • Олий суднинг раиси ва раис ўринбосари;
  • Судьялар олий кенгашининг раиси ва раис ўринбосари;
  • Марказий сайлов комиссияси раиси;
  • бош прокурор.

“Мана шу юқорида санаб ўтилган лавозимдаги мансабдор шахслар сурункасига икки муддатдан ортиқ айнан бир лавозимга қўйилмайди”, – деди депутат Жаҳонгир Ширинов.

“Конституциямизга киритилаётган таклифга мувофиқ, эндиликда қонунларимизда сайлаш ҳуқуқи чекланган шахслар рўйхати бўлмайди. Фақатгина суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун суднинг ҳукмига кўра озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан фақат қонунга мувофиқ ҳамда суднинг қарори асосида маҳрум этилиши мумкин. Яъни юқорида санаб ўтилган шахслар, уларнинг сайлаш ҳуқуқи суднинг қарори билан чекланган бўлсагина улар сайловда иштирок эта олишмайди, бошқа ҳар қандай вақтда улар ҳам сайлаш ҳуқуқига эга бўлади.

Давлат рамзлари – миллат тимсоли эканлигидан келиб чиқиб, уларга нисбатан ҳурмат туйғусини кучайтириш ва уларни ҳимоя қилиш мақсадида “давлат рамзлари давлат ҳимоясидадир” деган конституциявий норма ўрнатилмоқда.

Бундан ташқари, миллий валютамизга бағишланган янги модда киритилиб, унда Ўзбекистон Республикасининг пул бирлиги сўм эканлиги, сўм мамлакатнинг бутун ҳудудида ягона чекланмаган қонуний тўлов воситаси экани кўрсатилмоқда”, – деди депутат.

Мавзуга оид