Ўзбекистон | 15:03 / 24.07.2021
12424
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонга электромобиллар асосан Хитойдан олиб келиняпти
Ўзбекистонга июн ойида 63та электромобил олиб келинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январ-июн ойларида Ўзбекистонга хориждан 268та электромобил импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 230тага кўп.
2021 йилнинг июн ойида Ўзбекистонга 63та электромобил олиб келинди, бу май ойига қараганда 14тага кўп.
2021 йилнинг январ-июн ойларида Ўзбекистон электромобилларни асосан қуйидаги давлатлар импорт қилган:
- Хитой – 228та;
- Туркия – 24та;
- Корея – 5та;
- АҚШ – 5та;
- Германия – 4та;
- Литва – 1та;
- Испания – 1та.
Мавзуга оид
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024
Ўзбекистонда ўртача неча ёшда никоҳ қурилаётгани айтилди
11:19 / 25.10.2024