Андижонда 3 туп чинорни кесиб, цехга сотиб юборганларга жазо тайинланди
Избоскан туманида 2 фуқаро «хонадонига хавф туғдираётгани ва қурилиш ишларига халал бергани учун» 3 туп ғарб чинори дарахтини кесганди. Суд уларга 131,4 млн сўмлик зарарни қоплаш билан бирга 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлади.
Андижон вилоятида уч туп чинорни ҳеч қандай рухсатномасиз кесган фуқароларга нисбатан жиноий иш қўзғатилганди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги уларга қандай жазо тайинланганини маълум қилди.
4 апрел куни вилоятнинг Избоскан туманида яшовчи фуқаролар — А.А. ва М.И. ўзаро тил бириктириб, уч туп ғарб чинори дарахтини гўёки яшаш хонадони учун хавф туғдираётгани ва қурилиш, таъмирлаш ишларига халал бераётганини рўкач қилиб кесиб юборган. Улар кесилган чинорларни Наманган вилояти, Уйчи туманида жойлашган ёғочни қайта ишлаш цехига олиб бориб сотган. Бу орқали ўсимлик дунёсига 131 миллион 400 минг сўмлик зарар етказилган.
Ҳолат Экология вазирлиги ходимлари томонидан ўрганилиб, тегишли ҳужжатлар прокуратурага юборилган ва А.А. ва М.И.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган. 18 сентябр куни дарахтларни кесганларга суд ҳукми ўқилди.
Унга кўра, уч туп ғарб чинорини кесганларнинг ҳар бирига келтирилган зарарни қоплаш билан бирга, 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Мавзуга оид
16:18 / 15.11.2024
Янгийўлда 5 туп дарахтни кесиб ташлаган шахс табиатга 533 млн сўм зарар етказди
17:56 / 13.11.2024
Лойдан қурилаётган “дом” – Избосканда кўп қаватли уй қурилишида цемент ўрнига адир тупроғи ишлатилмоқда
17:40 / 08.11.2024
“Дунёдаги дарахтларнинг 38 фоизи йўқолиб кетиш хавфи остида” – IUCN
20:35 / 07.11.2024