Шукр қилишга ўргатувчи суратлар
XABARDOR.UZ: Камбағалларга ёрдам берувчи CGAP консульт-маркази ҳар йили фототанлов ўтказади. Қатнашчилар фоиз миқдори кам бўлган микромолиялаш тизимига оид суратларни юборишлари керак бўлади. Молиялашнинг бу тури ташкилотлар учун, ишчиларнинг банкда ҳисоб рақам очишларига, уларнинг кредит олишлари ва суғуртадан ўтишларига катта имконият яратади. Ушбу танловдан асосий мақсад ҳам аслида шу — иқтисодиётнинг ушбу йўналишига жамотчилик эътиборини тортишдир.
CGAP гуруҳи Жаҳон банки ёрдамида микромолиялаш тизимларини такомиллаштириш йўли билан камбағал одамларнинг турмуш шароитини яхшилашга эътибор қаратади ва турли меҳнат агентликлари, жамғармалар ва ҳукуматлар билан ҳаракат қилиш билан шуғулланади. Яқинда CGAP 2014 йилда бўлиб ўтган фототанлов ғолибларини эълон қилди.
Биринчи ўрин
Ушбу балиқчи бир жуфт бакланни унга балиқ топишга ёрдамлашишга ўргатди. У шунингдек, маҳаллий мусобaқалар ҳам уюштириб туради.
Иккинчи ўрин
Бу кекса киши Истамбулнинг ёпиқ бозорларидан бирида синган грамафонни ямаяпти. Бунинг учун унинг умри етарли.
Учинчи ўрин
Мана бу аёл эса Танзанияда ҳосил йиғим-теримида ёрдам бераяпти. У ишлаётган ферма тез-тез One Acre Fund фондига ҳомийлик қилиб туради. Бу фонд фермерларга малака оширишларига ёрдам беради ва бу жараёнда уларни моддий томондан таъминлаб туради.
Томошабинлар ҳурматига сазовор бўлганлиги учун совға
НКО мана бу эркакка қайиқ сотиб олишга ёрдам берди. Энди у ўз қайиғида Ҳиндистондаги энг қашшоқ штати бўлмиш Орисса бўйлаб сайёҳларни айлантиради.
Марказий ва Ғарбий Африка минтақалари бўйича ғолиб
Тоголик бу йигитлар сувдан балиқ тўрини кўтаришмоқда. Уларга бир неча ўн нафар киши ёрдам бераяпти. Бу сафар балиқлар кўп эмас, шу боис унинг оғирлиги ҳам унча юқоримас.
Шарқий Осиё ва Тинч океани минтақаси бўйича ғолиб
Ишчилар пиёз қоп кўтариб, уни кемага олиб чиқишаяпти. Бу қоплар Индонезиядаги шаҳар Макассар томон йўналади.
Жанубий Осиё минтақаси бўйича ғолиб
61 ёшли мана бу эркак 30 йилдирки соатсозлик қилади.
Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси минтақаси бўйича ғолиб
Перулик мана бу эркак мамлакатдаги 200 га яқин одам истиқомат қиладиган аҳоли пунктида яшайди ва ғишт заводида ишлайди.
Шарқий ва Шимолий Африка минтақалари бўйича ғолиб
БААда умумий тўр орқали балиқ овлашади.
Махсус совға
Мозамбикдаги мана бу жойда мактаб ўқувчиларига кийимлар тикиб беришади ва бошқа буюртмалар ҳам қабул қилиб туришади.
Махсус совға
Вьетнамлик мана бу аёл ингичка сопол ишлаб чиқарувчи ва уларни махсус печда қиздирадиган жойда ишлаб, тирикчилик қилади.
Махсус совға
Ғарбий бенгалиялик мана бу эркакнинг текстил маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи унча катта бўлмаган фабрикаси бор.
Финалчи
Мана бу балиқ Индонезиядаги Таракан шаҳрида севиб тановул қилинади. Уни овлаш шаҳардаги кўпчилик одамларга пул олиб келади.
Финалчи
Вьетнамлик мана бу оила гуруч етиштириб, кун кўради.
Финалчи
80 ёшли филиппинлик аёл ёмғир, қуёш ва кучли шамолдан ҳимоя қилувчи соябонлар тўқийди.
Финалчи
Индонезиялик эркаклар кемани қўлма-қўл қилишиб пирсга олиб келишади. Кемани бўлакларга ажратишади, унинг металлари қайта ишлашга жўнатилади.
Финалчи
Мана бу Вьетнам аёллари ўз маҳсулотларини сотиш учун ҳар куни чўл кезишга мажбур бўлишади.
Финалчи
Мана бу индонезиялик эса болға ва лом ёрдамида унча катта бўлмаган шаҳардан оҳактош кавлаб олади. Йиғилган оҳактошлардан уй қуришда фойдаланилади.
Финалчи
Бу вьетнамликнинг бир қўли бўлмасада у меҳнат қилишдан қочмайди. Нўхат етиштиради ва шу орқали оиласини боқади.
Финалчи
Бангладешдаги минглаб қашшоқлар пластмасса йиғиш ва уларни топшириш ортидан кун кечиришади. Пластмасса бўлаклари қуритилади ва қайта ишлашга юборилади.
Финалчи
Мана бу эркак Трипурдаги (Ҳиндистон) унча катта бўлмаган қишлоқда яшайди. У ўзга далаларда ёлланиб ишлайди, бундан ташқари ўз томорқасида ҳам ҳосил етиштиради. Суратда у иш жараёнида.
Финалчи
Бу эркак оҳактош конида ишлайди. Улардан уйларнинг қурилиш ишларида фойдаланишади.
Финалчи
Аёл ишлаётган бир вақтда унинг ўғилчаси замонавий технология билан яқиндан танишмоқда.
Финалчи
Мана жуфтлик узоқ йиллардан бери сават тўқийди ва уларни бозорда сотади.
Финалчи
Тўқимачилик ҳунари — Вьетнамдаги тямпа халқининг анаънавий машғулоти саналади.
Финалчи
Ота ва ўғил пул топиш мақсадида балиқ тутишаяпти. Вьетнам.
Финалчи
Мана бу эркак узоқ йиллардан буён Бангладешдаги фабрикалардан бирида ишлаб келади. Йиллар давомида унинг маоши ортиб борди, аммо шунга қарамай унинг маоши жуда кам.
Финалчи
Ҳиндистондаги мана бу ғишт заводи маҳаллий банкнинг қўллаб-қувватлаши ёрдамида қад ростлаган. Завод одамларни иш ўрни билан таъминлабгина қолмай, балки мамлакат тараққиётига ҳам улкан ҳисса қўшмоқда.
Финалчи
Индонезиядаги мана бу оила кунига 15 та сават тўқийди.
Финалчи
Микромолиялаш тизими ривожланаётган мамлакатлардаги хотин-қизларга катта ёрдам бермоқда.
Тадаббур қилайлик. Дунёнинг турли пучмоқларида яшовчи инсонлар ҳаёти бизга ўрнак бўлсин!