Миллионерлар, айрим мансабдорлар ва директорларнинг кеккайиши, оддий одамлар яшай олмайдиган ҳашамат билан ўз ҳаётларини буркашига ўрганиб қолганмиз. Лекин бу қолипга мос келмайдиган, камтарин раҳбарлар ва бойваччалар ҳам борки, уларнинг бундай турмуш тарзи бир қарашда ғалати туюлади.

Уларнинг турмуш тарзи ва феъл-атвори бу ҳаётда ижтимоий мавқе, пул ва мансаб кўп нарсани ҳал қилмаслигини яққол кўрсатади.

1. Швеция маликаси Мадлен. Итининг кетидан чиқиндиларни йиғиштириб олмоқда.

2. Уругвай президенти Хосе Кордано дунёдаги энг камбағал президентдир. Маҳаллий аҳоли уни Эль Пепе деб атайди. У президентликдан оладиган бутун даромадини хайрия ишларига эҳсон қилади. У ойига 263 минг Уругвай песоси (7 минг доллар атрофида) ишлаб топади. Ўзига эса бу пулларнинг 10 фоизини қолдиради.

Хосе Кордано фермадаги уйида яшайди. Ўзи қудуқдан сув ташийди. Энг қиммат хариди – 1987 йилнинг “Фолксваген”идир. Унинг банкда ҳисоблари ҳам, қарзлари ҳам йўқ.

Ушбу суратда эса унинг поликлиникада навбатда ўтирганини кўриш мумкин.

3. Лондон ҳокими Борис Жонсон норасмий кийимда юришдан уялмайди, велосипедда ишга қатнайди. У Британияда велосипед ҳаракатини ривожлантиришнинг асосий тарафдорларидан бири ҳисобланади.

4. Исландия пойтахти Рейкьявикнинг собиқ ҳокими Йон Гнарр олий маълумотга эга эмас, муқаддам комедия актёри ва киракаш бўлиб ишлаган. 2010 йилда у ўз партиясини яратиб, уни “Энг яхши партия” деб атади. Партия таркибига асосан ижодкорлар кирди: комиклар, мусиқачилар, рассомлар. Уларнинг ҳеч қайси бири илгари сиёсат билан шуғулланмаган. Шаҳар аҳли айнан шу партияни танлаб, унга 34.7 фоиз овоз берди, натижада Йон Гнарр шаҳар ҳокимига айланди.

5. Нью-Йоркнинг собиқ ҳокими Майкл Блумберг дунёнинг энг бой инсонлари рўйхатида 13-ўринда туради. Ҳокимлик чоғида у мунтазам метрода юрар эди. Расмда унинг иш жойи акс этган.