Диабетиклар учун "ақлли" пайпоқлар яратилди
Қанд касаллигидан азият чекувчи одамларга ўз саломатлиги – овқатланишдан тортиб кундалик вазифаларни бажаришгача ўта эътиборли муносабатда бўлишларига тўғри келади.
Қуддусдаги Яҳудий университети олимлари оёқларни ампутация қилиш хавфини оширувчи сурункали яраларнинг пайдо бўлмаслиги учун доимий диагностикани талаб қилувчи оёқ тагларига алоҳида эътибор беришга қарор қилишди. Гап шундаки, қанд қасаллиги диагнозига эга беморларда нейропатия (асаб толаларитнинг шикастланиши) кузатилади, бу нуқсон туфайли одамлар оғриқ сезмайдилар ва терининг шикастланганини ўз вақтида сеза олмайдилар.
Бунинг олдини олиш мақсадида яратилган SenseGO смарт-пайпоқлари катта босим тушувчи оёқ таги соҳасини кузатиш ва бу ҳақда смартфоннинг мобиль дастури орқали ўз эгасини хабардор қилишга қодир. Босим тушиши оқибатида яралар пайдо бўлади. Ўз навбатида, фойдаланувчи босимни камайтирувчи чораларни кўриши, яъни оёқ ҳолати, пойабзал, пойабзал патагини ўзгартириши ёки бошқа чоралар кўриши керак.
SenseGO "ақлли" пайпоғи ўнлаб микроскопик босим датчиклари ва микропроцессор билан жиҳозланганига қарамасдан, уни ювиш мумкин.