Google нейрон тармоқлар ёрдамида чизилган суратларни минглаб долларларга сотди
Google компанияси Сан-Францискодаги аукционда нейрон тармоқлар ёрдамида яратилган 29 та сурат сотди. Бу ҳақда Wall Street Journal нашри маълум қилди.
Ҳар бир асосий сурат сотилганидан олинган тушум 2,5 минг доллардан 8 минг долларгачани ташкил қилган. Суратлар санъат ва технологияларни илгари суриш билан шуғулланувчи Gray Area Foundation For the Arts ташилотига теккан. Суратлардан энг катта ўлчамдаги 6 суратнинг ҳар бири харидорларга 8 минг доллардан сотилган.
Аукционга ташриф буюрганлар бундай санъатга қизиқиш билдиришди. Мисол учун, Amazon компанияси дастурчиси бундай суратларни қандай қилиб яратиш мумкинлигини билиш учун кўргазмага келганини айтган. Бу суратлар дастурчини нафақат чизилиши технологияси билан, балки ўзининг гўзаллиги билан ҳайратлантирган.
Дастлаб Google компанияси Deep Dream нейрон тармоқлари алгоритмини фотосуратлардаги объектларни таниш учун ишлаб чиққан. Бироқ кейин мутахассислар Deep Dream созланмаларини ўзгартиришди ва бу ундан ўтказилган объектларга денгиз, ўрмон, қаср ёки итнинг керакли муҳандислик шаклига эга бўлишга имкон берган.
Рассом-дастурчилар ўз суратларига объект шаклини яратиш, унинг ўлчамини ўзгартириш, ўз эътиборини суратлардан бирига қаратиб, бирор номдор рассомнинг сурат чизиш техникасига тақлид қилишга имкон берувчи 4 та технологияни қўллашган.
Нейрон тармоқлар бу ўзи ўрганувчи тизимлардир. У нафақат берилган алгоритм ва формулалар бўйича, балки аввалги тажриба асосида ҳам ишлайди.