Оқ сочларга “жавобгар” ген аниқланди
Олимлар оқ сочлар пайдо бўлишига “жавобгар” генни аниқлашга муваффақ бўлдилар.
Nature Communications журналида чоп этилган тадқиқот натижаларига асосланиб CNN телекомпаниясининг маълумот беришича, ҳужайра ичидаги жараёнларни тартибга солувчи IRF4 гени сочлар рангига жавоб берувчи – меланин соч ўсиб чиқадиган соч илдизларига етиб боради ва сочлар рангига таъсир этади, деб хабар беради ТАСС.
Пигмент сингиши камайиши билан сочлар оқара бошлайди ва ҳар бир одамда бу турли тезликда кечади.
Ушбу тадқиқот муаллифи - Лондон Университет коллежи ҳужайра ва эволюцион Лабораторияси ходими – Костаб Адикари сўзларига кўра, тажриба натижалари сочлар оқаришига қарши восита изланишлари учун асос яратади. Лекин бунга кўп вақт ва мехнат талаб этилади, чунки, сочлар оқариши жараёнида иштрок этадиган бир неча ген бўлиши мумкин.