Жамият | 23:45 / 09.03.2016
5424
2 дақиқада ўқилади

Олимлар нима сабабга кўра денгиз тошбақалари омон қолганларини аниқлашди

Лондон Империя ва университет коллежлари ходимлари қадимий тимсоҳсимонларнинг 200 турга яқин тошга айланган қолдиқларини ўрганиш натижасида юра ва бўр даврларида 80 фоиз йиртқич жонзотларнинг йўқолишининг тахминий муддатлари денгиз тошбақаларининг келгуси ривожланиши билан мос тушишини аниқлашди. Олимларнинг тахминича, бу жараён тошбақаларга қадимий тимсоҳлар томонидан босимнинг камайиши билан таъминланган. Тадқиқот Proceedings of the Royal Society B. журналида чоп этилди.

Олимларнинг фикрича, тимсоҳсимонларнинг 145 млн йил аввал оммавий қирилиб кетиши денгиз сатҳининг пасайишидан кейин бошланган. Бу қадимий йиртқичларнинг лагуна (кўрфаз) ва соҳилбўйи ботқоқ ҳудудлар каби анъанавий яшаш ва ов қилиш жойларини ўзгартирган.

Тимсоҳларнинг қадимий аждодларининг кўп сондаги турларининг йўқолиши нафақат денгиз тошбақаларига таъсир қилган. Тимсоҳсимонлардан кейин денгиздаги ҳукмронликни плезиозаврлар ва ҳозирги акулаларнинг аждодлари қўлга олди, бу уларнинг ривожланишини таъминлади. Шунингдек, тимсоҳларнинг камайиши денгиз сувининг кимёвий таркибини ўзгартирди: олтингугурт миқдори кўпайди, кислород эса камайди.

Олимлар тадқиқотларни давом эттириб, унга қадимий динозаврлар, амфибиялар ва сут эмизувчиларни қўшишни режалаштиришмоқда ва бу билан юра ва бўр даврлари чегарасида юз берган ва биологик хилма-хилликка таъсир қилган жараёнларни яхшироқ тушунишмоқчи.