Хакерлик ҳужумларининг янги тури одамлар ҳаётига хавф солмоқда
Хакерлик ҳужумларининг янги тури нафақат компьютерларни, балки буюмлар интернетига уланган қурилмалар, жумладан тиббиёт қурилмаларини хавф остига қўймоқда. Бу ҳақда CBS ёзмоқда.
Компьютер хавфсизлигига ихтисослашган Endgame компанияси маълумотларига кўра, 2016 йилда товламачилик мақсадида амалга оширилаётган хакерлик ҳужумлари турларининг кескин кўпайиши кузатилмоқда. Агар 2015 йилда 10 та янги хакерлик ҳужумлари тури яратилган бўлса, 2016 йилда уларнинг сони халитдан 12 тадан ошди.
Экспертларнинг айтишича, бироқ асосий хавф шундаки, ҳужумлар буюмлар интернетига уланган қурилмаларга таъсир қилиши мумкин. Бунга автомобиль ва тақиб юрилувчи тиббиёт қурилмаларини ҳам киритиш мумкин.
АҚШдаги Ҳаётни таъминлаш объектлари технологиялари институтининг илмий ходими Жеймс Скоттнинг таъкидлашича, одамлар зарарли дастурлардан зарарланиш хавфига фақатгина компьютерлар учраши мумкин, деб ўйлашга кўникиб қолганлар, бу орада хакерлар мобиль ва ҳаттоки тақиб юрилувчи қурилмаларга ҳам етиб келдилар. Тадқиқот институтининг бу муаммога бағишланган апрель ойидаги ҳисоботида Скотт товламачилар интернетга уланган кардиостимуляторлар ёки инсулин помпаларга ҳам ҳужум қилиши ва шу тариқа одам ҳаётига суиқасд қилиши мумкинлигини ёзди.
Эксперт бунга учрамаслик учун бундай қурилмалар уланадиган қурилмаларни зарарли дастурлар бор-йўқлигига текшириш лозимлигини тавсия қилмоқда. У, шунингдек, интернетда ўз ҳақидаги маълумотни иложи борича камроқ беришга, чунки жиноятчилар у ёки бу интернет-фойдаланувчига бу маълумотлар асосида қизиқиш билдириб, бу маълумотларга таянган зарарли мактублар йўллаши ва шу билан потенциал қурбоннинг эътиборини тортишлари мумкинлигини таъкидлаб ўтди.