Олимлар минглаб ифорларнинг сирини фош қилишди
Питтсбург университетига қарашли тиббиёт маркази биологлари қандай қилиб одамлар бир вақтнинг ўзида турли ҳидларни илғай олиши мумкинлигини англаб етишга муваффақ бўлишди. Бунинг сири кооперативлик деб номланган физика соҳасидаги принципга боғлиқ бўлиб чиқди. Мақола Proceedings of the National Academy of Sciences журналида чоп этилган.
Нафас олишда молекулаларнинг мураккаб аралашмаси бўлган ҳид ташувчилар буруннинг орқа қисмига бориб тушади ва шу ерда махсус рецепторлар билан боғланади. Улар эса ўз ўрнида ҳид англашни амалга оширадиган бош мияга сигнал жўнатувчи миллионлаб ҳид билиш нейронларининг устида жойлашади.
Мураккаблик шундаки, айрим нейронлар фақат биргина рецептор турига эга, шунинг учун улар ўзига хос ҳид молекулаларини қабул қилади. Бироқ тадқиқотчилар нейронлар популяциясида тенг тақсимланган ҳид билиш рецепторларининг юзлаб турларини кашф қилишди, бу инсонга ҳидларнинг кенг кўламини қабул қилиш имконини беради.
Рецепторнинг ҳар бир тури учун битта геннинг жавоб беришини ҳисобга олганда, бир нарса тушунарсиз қолар эди - қандай қилиб бир нейрон бошқа минглаб ҳид сезиш генлари фаоллигидан устун? Агар бир нейрон кўплаб турли рецепторларга эга бўлганда эди, инсон турли ифорларни ажрата олмасди.
Тадқиқотчилар бу генлар фаолиятини тартибга солишда уч томонлама мураккаб механизм орқали таъминланишини фош қилишди.
Принцип бир-бири билан мувофиқликда ҳаракатланувчи кўп сонли заррачалар иштирок этадиган кооператив жараёнларга ўхшашдир. Бундай мувофиқликка мисол сифатида энергия етказиб бера олувчи кўплаб молекулалардан иборат таналардаги иссиқлик ёки товуш узатишни кўрсатиш мумкин.