Жамият | 16:28 / 13.05.2016
6089
2 дақиқада ўқилади

Нуқсонли медузалар ирсий касалликларни даволашда ёрдам бериши мумкин

Россия, АҚШ, Чехия, Исроил ва испаниялик олимлар биринчи марта биргина оқсил молекуласида кўплаб мутацияларнинг ўзаро мутаносиблигини ўрганишга муваффақ бўлишди, дейилади РАН биоорганик кимё институтининг пресс-релизида. Бунинг учун, олимлар Aequorea Victoria медузасидаги ўн мингга яқин яшил флорасан оқсилининг мутантларини ўрганиб чиқишди. Мазкур тадқиқот оқсил эволюцияси механизмини аниқлашга ёрдам берди. Натижалар Nature журанлида чоп этилди.

Олимлар бир вақтнинг ўзида биргина оқсилнинг ўн минглаб мутантлари функционаллигини аниқлаш йўлини ўйлаб топишди ва улардан генда бошқа мутациялар мавжуд бўлганида яшил флорасан оқсил ярқинлигига мутациянинг таъсири қандай бўлишини кузатиш учун фойдаланишди. Тадқиқотчилар юқори нуқтада ҳайвонларнинг ирсиятидан келиб чиқиб, уларни мослашувчанлигини кўрсатувчи эволюцион ландшафтни ўрганиб чиқишди.

Яқин кунларга қадар илмий методлар эволюцион ландшафтларга доир етарли даражадаги тадқиқий маълумотларни қўлга киритишга ёрдам бермаган эди. Мутантларнинг функционаллигини ўлчаш учун олимлар мутант генларни Escherichia coli бактериялари ҳужайрасида ишлашга мажбурлашди, кейин эса уларнинг флорасан ёрқинлиги бўйича ҳужайраларни ажратиб чиқишди. Ҳар бир найчадаги мутант генлар кўчирмаси ва давомий таҳлиллар флуоресценция ёрқинлигини солиштиришга имкон берди. 

Молекуляр биологлар ҳар тўртинчи мутация нейтраль, қолганлари эса оқсил фаоллигига салбий таъсир кўрсатаётганини аниқлашди. Бу вазиятда мутациялар қандай таъсир кўрсатиши ва қай ҳолатда жойлашганидан қатъи назар оқсил ҳаракатдан тўхтаб қолади. 

Мутацияларнинг ўзаро таъсири фан билан боғлиқ соҳаларда жуда катта аҳамиятга эга.  Замонавий тиббиёт генетикасининг муҳим вазифаларидан бири ирсиятга боғлиқ касалликлар, масалан, юрак-қон томир тизимининг ишдан чиқишини ўрганишдир.