Light | 20:00 / 14.05.2016
30311
4 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг хавфли 6та илмий касби

Олимлар барча замонларда  нафақат оғир ақлий меҳнатни амалга оширишган, балки ҳаётларини ҳам кўп марта гаровга қўйишларига тўғри келган. Ўрта асрларда ўлатни даволаган шифокорлар, ўтган юз йилликдаги радиация тажрибалари,  сайёрамизнинг энг хавфли жойларига саёҳат қилиш - фақат бу соҳага алоқадор бўлмаган инсонгина олим меҳнатини зерикарли дейиши мумкин. 

Эътиборингизга шу соҳадаги энг хавфли касбларини ҳавола этамиз. 

Тимсоҳлар овчиси

 

1983 йилда Австралиядаги Аделаида Университети физиологи Рожер Сеймур одатий иши - тимсоҳларни тутиш билан шуғулланган. Бу унинг ихтисослиги бўлиб, у деярли бутун умрини шунга бағишлаган. Тадқиқот гуруҳи бу хавфли жониворларни жуда яхши билган, шунинг учун улар ишини тугатиб, ўз лагерини йиллар давомида ишлаб чиқилган хавфсизлик қоидаларига кўра барпо этарди. 

Акваспелеологлар

Сувости олами - тадқиқот учун энг хавфли соҳалардан бири. Бу ерда ҳар нима содир бўлиши мумкин: кутилмаган зилзиладан тортиб кислород балончасининг бузилишигача. Охирги икки йилнинг ўзида сувости ғорларида мингдан ортиқ тадқиқотчилар ҳалок бўлишди. Бироқ бу ерда олинган маълумотлар бутун сайёра тарихида янги саҳифа очиши мумкин, шу боис олимлар бундай хавфли машғулотни тарк этишмайди. 2010 йилда Майами университети ғоввослар жамоаси минтақа иқлимини ўрганиш  мақсадида Баҳама оролларидаги ғорларни тадқиқ қилган. Ушбу тадқиқот лойиҳанинг бош спелеологи Уэсли Скайлснинг ўлимига сабаб бўлган.

Оғу олувчилар

Илон  заҳари тиббиётда кенг тарқалган, аммо англаб турганингиздек, уни топиш осон иш эмас. Муайян миқдордаги оғуни олиш учун тадқиқотчи юзлаб илонлар билан ишлашига тўғри келади. Уларнинг аксарият турлари инсонни бир чақса, ўлимга олиб келиши муқаррар. 

Космонавтлар

Космонавт бўлиш  ўз ҳаётини ҳаттоки ўқув дастури давомида юқори даражали хавф остига қўйиш демакдир. Оддий инсон учун хос бўлмаган машаққатлар, ўта қийин ишлаш шароити нафақат танага, балки астронавтнинг руҳиятига ҳам кучли таъсир ўтказади. Ҳатто Ерга қайтгандан сўнг ҳам бу касб эгалари бир қатор муаммолар билан тўқнашишади, масалан, мушаклар атрофияси ва суякларнинг заифлашуви.

Лабаратория ходими

Илм-фанга доир энг хавфли иш жойларидан бирига кундалик ҳаётимизда тез-тез тўқнаш келамиз. Бу - илмий-тадқиқот бўлимидаги оддий лаборант касби. Лос-Анжелесдаги Калифорния Университети аспиранти Шерхабо Сангжи тез ёнувчи моддалар билан ишлаш чоғида кучли куйиш натижасида жон берган. Бу лабараторияларда учрайдиган ягона ўлим ҳотлати эмас. Аспирантлар ёнувчи ёки заҳарли кимёвий моддалардан ва ҳаттоки магнит-резонанс томография ускунасининг кучли магнитларидан турли жароҳатлар олишади. 

Бўрон тадқиқотчилари

Барча тирик мавжудотлар торнадо ва бўронлардан қочаётган бир вақтда  бўрон тадқиқотчилари аксинча йўл тутишади. Олимлар ускуналари орқали энг аниқ кўрсаткичларга эга бўлиш мақсадида бўроннинг марказига яқин келишга ҳаракат қилишади. Торнадонинг кетидан қувиш - жуда хавфли иш. Буни 2010 йилда Оклахомада содир бўлган даҳшатли Эль-Нино довулида ўғли билан ҳалок бўлган Тим Самарас мисолида кўришимиз мумкин.