Эверест Ернинг энг баланд нуқтаси эмасми?..
Эндиликда Эверест чўққиси (Жомолунгма) дунёнинг энг баланд нуқтаси, деб ҳисобланмайди. Эквадордаги Чимборасо вулқони Ер юзининг энг баланд нуқтасидир, деб ёзмоқда Британиянинг Daily Mail газетаси.
Аслида, Чимборасо вулқони сўнгги маротаба эрамизнинг биринчи минг йиллигида уйғонган бўлиб, XVI асрдан XIX аср бошларига қадар дунёнинг энг баланд нуқтаси унвонини ўзида сақлаб турган.
Бироқ 1852 йили ҳинд математик ва топографи Радханат Сикдар, тригонометрик ҳисоб-китоблар асосида Эверестни дунёнинг энг баланд устуни, деб исботлаган эди.
ОАВ эса яна XIX аср бошларига "қайтиш"га ва Чимборасони энг баланд қоя, деб аташга қарор қилишди. Нашр ўзининг фикрига француз олимларининг баёнотини далил сифатида келтирмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, Чимборасо чўққиси Ер сатҳи марказидан энг узоқда жойлашгани ҳисобга олинадиган бўлса, сўнган вулқон Эверестдан баланд ҳисобланади.
«Агар шу жиҳатдан олинадиган бўлса, Эверест Ер юзининг энг баланд тоғлари йигирматалигига ҳам киролмайди», — деб таъкидлашмоқда французлар.
Аммо олимлар бу масалада бироз ортда қолишди. Чимборасо Ер сатҳи марказидан энг узоқда жойлашган чўққи экани ўтган асрда маълум эди. Бироқ ўша пайтда ҳеч ким 8848 метрлик Эверест шу асосда дунёнинг энг баланд нуқтаси номини бой бериши керак, деган фикрни илгари сурмаганди.