Фан-техника | 20:11 / 23.05.2016
6975
1 дақиқада ўқилади

Олимлар ижтимоий тармоқларда ким дўстлар сафига биринчи бўлиб қўшилишини аниқлашди

Канаданинг Макгилл университети олимлари Facebook, Twitter ва Instagram каби ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар қай тарзда дўст танлашларини аниқлашга қарор қилишди. Маълум бўлишича, фойдаланувчилар ўзларидан кўра кўпроқ дўстга эга кишилар билан дўстлашишни маъқул кўришар экан. 

Тадқиқотчиларнинг фикрича, интернет-порталларда қандайдир иерархия мавжуд. Одамлар ижтимоий тармоқларнинг фаол фойдаланувчиларига бажонидил дўстлик сўрови жўнатишади ва шу тариқа ўзларига бўлган ишончни мустаҳкамлашади. Фойдаланувчилар бу ҳолатни "дўстлик парадокси" деб аташди. 

Олимлар шунингдек ижтимоий тармоқлардаги дўстларнинг узун рўйхати уларнинг реал ҳаётда ҳам шунча кўп эканлигидан далолат бермаслигини аниқлашди. Статистикага кўра, ижтимоий тармоқдаги 100 нафар дўстга кундалик ҳаётимиздаги 28 нафар танишимиз тўғри келади.