Жамият | 00:02 / 25.05.2016
6547
2 дақиқада ўқилади

БМТ: дунёнинг тўртдан уч қисм давлатлари табиатга қарши жиноятлар билан кураша олмайди

Дунёнинг тўртдан уч қисм давлатига ёввойи табиатга қарши жиноятлар билан самарали курашиш учун етарлича жиҳозлар, жумладан ҳуқуқий шароитлар сабабли, етишмайди. Бу ҳақда журналистларга БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятларга қарши курашиш бошқармаси томонидан биринчи марта тайёрланган бундай қоидабузарликлар ҳисоботи муаллифи Анжела Мэй маълум қилди

"Ҳамма давлатлар ҳам ёввойи табиатга қарши жиноятлар оқибатида қўлга киритилган объектларни ноқонуний ташишга қарши тўлақонли курашиш учун етарлича жиҳозланмаган. Шу жумладан ҳуқуқий шароитлар сабабли", деб айтди Мэй. Унинг фикрича, дунёнинг 75 фоиз давлатлари бу жиноятларга қарши курашишга қодир эмас.

Мэйнинг айтишича, бу борадаги энг қайноқ ҳудудлар Африка давлатлари ҳисобланади, бироқ бу ноқонуний индустрия билан барча давлатлар даражасида курашиш лозим.

Ҳисоботга кўра, Осиё фил суяги каби объектлар учун энг йирик бозор ҳисобланади, бироқ бу Европа давлатларига ҳам тааллуқлидир, чунки улар кўпинча бундай объектларни ташишда транзит давлатлар ҳисобланади.

Ўз навбатида БМТ бош котибининг ўринбосари, гиёҳванд моддалар ва жиноятларга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи Юрий Федотов давлатларнинг бундай жиноятларда ноқонуний қўлга киритилган объектларни сақлаш ва олиб келинишига қарши курашиши лозимлигини айтди ва халқаро ҳамжамиятни янги қўриқхоналар яратишни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Унинг айтишича, ёввойи табиатдаги ҳайвонлар ва ўсимликларнинг 7 минг тури 120 та давлатга ноқонуний равишда олиб кирилган. Федотовнинг таъкидлашича, тайёрланган маъруза аниқ-равшан фикр – ёввойи табиат объектларини ноқонуний айлантиришга қарши курашишни қўллаб-қувватлашда барча кучларни бирлаштириш лозимлигига уқтиради.