Исталган шаклга айлана олувчи смартфон прототипи
Смартфонлар инсон ҳаётига ажралмас атрибут сифатида кириб келганига анча бўлди. Бироқ орадан шунча вақт ўтса-да, улар тўртбурчак шаклда, текис ва қоралигини йўқотмаган. Барчаси ўз шаклини ўзгартиришга қодир янги қурилмалар яратилиши билан ўзгариши мумкин.
Бундай қурилма прототипи устида тўртта британ университети ва Google жамоаси ишламоқда. Лойиҳа «Cubimorph» деб номланиб, қайта мосланувчи модуллар занжиридан тайёрланган интерактив қурилма сифатида намоён бўлади. Унда смартфонлар тугмасиз одатий тўғри тўртбурчак телефондан портатив ўйин тизимга айлана олади.
Ишлаб чиқарувчиларнинг ғоясига мувофиқ, қурилма мустақил ҳолда фойдаланувчи нима хоҳлаётганини англашга ҳаракат қилади, шундан сўнг керакли шаклга айланади. Агарда қўнғироқ қилиш керак бўлса — марҳамат, сенсор дисплейли одатий тўғри тўртбурчак телефон. Ўйин ўйнамоқчимисиз? Қурилма шунга мос шаклга киради.
Айни дамда бўлажак қурилманинг асосий жиҳатларини акс эттирувчи учта прототип яратилди: бурилиш тугмаси, ички сенсор экран ва миниатюризация. Керакли тартибда «кубик» бўлиб йиғилувчи моторлаштирилган тизим ҳозирда ёмон ишлаётгани йўқ. Шунинг учун уни қайта ишлаб чиқариб, синовдан ўтказгандан сўнг дастурчилар олдида янада муҳимроқ муаммоларни ҳал этиш вазифаси турибди: кубиклар ҳажмини қисқартириш ва чокли дисплей яратиш. Шунингдек, миниатюра ичига барча электрон қисмларни қандай қилиб тўлдириш кераклиги ҳақида бош қотириш керак.
Ҳозирча ишнинг энг бошланғич қисми бошланган бўлса-да, шаклини ўзгартириш учун ҳали кўп ишлар қилиш керак. Умуман олганда, лойиҳа амалга ошишига ишониш жуда қийин, бироқ бошланғич натижаларни томоша қилсангиз бўлади.