Қуёшдаги улкан шоҳона туйнук видеоси намойиш этилди
Американинг НАСА агентлиги Қуёшдаги улкан шоҳона туйнук видеосини намойиш этган. Анимацион лавҳалар учун суратларни 2016 йил 17-19 май кунлари SDO (Solar Dynamics Observatory) космик станцияси томонидан Қуёшнинг юқори ярим шарлигида олинган, деб хабар қилган НАСА.
Шоҳона туйнуклар, Қуёш атмосферасининг паст зичликдаги ҳудудлари ҳисобланади, яъни унинг атрофидаги кенгликларга нисбатан юлдуз материясига эга бўлади. Унинг ҳарорати ҳам паст бўлади.
Улар суратларда атрофига нисбатан тўқ рангда бўлади. Туйнуклар аслида ултрабинафша нур(инсон кўзи илғамайдиган ёруғлиқ)да кўринади. НАСА видеосида эса, у бинафшарангда кўрсатилган.
Шоҳона туйнуклар Ер атрофидаги фазовий об-ҳавони тушиниш учун зарур. Бу эса, уларнинг юқори энергетик зарралар манбаси бўлганидадир. Улар Қуёш шамолининг бошқа турларидан 3 марта тездир.
Шоҳона туйнуклар келиб чиқиш табиати ҳанузгача номаълум. Улар, Қуёшнинг кучли магнит линиялари қайта сафланиши юз бераётган ҳудудларда пайдо бўлади, деб ҳисобланади.