Ер сайёрасини тозароқ қилувчи технологиялар
Сизнинг ўлимингиз 25 фоиз атроф-муҳитнинг ифлосланиши билан боғлиқ эканини биласизми? Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг берган маълумотларига кўра, тахминан 12,6 миллион киши 2012 йилда носоғлом муҳитда яшаши ёки ишлаши натижасида вафот этган. Бундан ташқари, атроф-муҳитнинг ўзгариши умумий ҳисобда яшаш сифати ҳамда Ер экотизими балансига жиддий таъсир кўрсатмоқда.
Техник тараққиёт ва саноатлаштириш тарихан бундай муаммоларга ўз ҳиссаларини қўшиб келган, энг янги технологиялар - роботлар ва сунъий интеллектдан тортиб то биотехнологияларгача - саноатнинг инсонлар ва умуман, сайёрамизга ёрдам берадиган янада соғлом ҳамда экологик тоза соҳаларини яратишга туртки беради.
Мавжуд электрик ва гибрид автомобиллар сўзсиз ифлосланишнинг камайишига ҳамда қазилма ёқилғидан фойдаланишга олиб келса, ўз-ўзини бошқарувчи автомобиллар бизнинг логистик ва транспорт тизимимизни янада самаралироқ қилади.
Ўз-ўзини бошқарувчи ва бошқалар билан симсиз алоқа ўрнатадиган автомобиллар, юк машиналари, кемалар, дронлар ва самолётлар энергия сарфини камайтириб, одамлар ҳамда товарлар етказиб беришни мувофиқлаштира ва оптималлаштира олади.
Ўз-ўзини бошқарувчи келажак шиддат билан яқинлашмқода. Ҳозирги вақтда 11та компания Калифоронияда ўз-ўзини бошқарувчи автомобилларни синовдан ўтказмоқда.
Қишлоқ хўжалиги соҳаси - дунёни ифлослантирувчи яна бир йирик соҳа. Транспорт тизимида бўлгани каби технологиянинг бу соҳасида ҳам амалий ёрдам берса бўлади.
Япония бир қатор роботлаштирилган сабзавот фермаларини очмоқда, булардан бири Spread бўлиб, у кунига 50 000 салат йиғади. LED-ёритишни қўлловчи ҳамда чекланган шароитларда ишловчи Spread каби роботлаштирилган фермалар энергия харажатини 30 фоизга, сув истеъмолини 98 фоизга қайта ишлаш ҳисобига камайтириши мумкин, бунда улар кимёвий моддаларни ҳамда пестицидларни талаб қилмайди.
Сабзавотларга қўшимча тарзда биотехнологиялар лабараторияда ишлаб чиқилган экологик тоза гўштни етиштириш имконини беради. Лабараторияда гўштни етиштириб чиқариш учун илдиз ҳужайралар ва биореакторлардан фойдаланилади, бундай гўшт ҳайвонларни ўлдиришни талаб қилмайди. Гўшт саноатида ҳайвонлар дунёдаги дон захираларининг 30 фоизини истеъмол қилишмоқда, фойдаланишга топширилган ерларнинг 25 фоизини эгаллаб келишмоқда, шунингдек атроф-муҳит ифлосланишининг асосий манбаси бўлиб хизмат қилишмоқда.
Бу технологиялар тоза келажак ҳамда тоза соҳаларга умид беради, албатта, бироқ улар йўлга қўйилгунга қадар йиллар керак бўлади.
Олимлар денгиз ифлосланишини илк босқичларда аниқловчи ақлли датчиклар тўри ва роботлаштирилган балиқ ишлаб чиқаришмоқда.
Ёввойи табиат ҳимояси соҳасидаги новаторлар ҳайвонлар учун роботлаштирилган киркикни (қуш чақирадиган ҳуштак) синовдан ўтказишмоқда, улар браконьерларни тутишга ёрдам беради.
Янги технологик инновациялар аввал ривожланган давлатларда пайдо бўлади. Афсуски, атроф-муҳитнинг ифлосланиши бугунги кунда ривожланаётган мамлакатлардаги ўлимнинг асосий сабабларидан бири бўлиб келмоқда, бунга ёпиқ жойларда таом тайёрлаш, тамаки тутуни ва заводлардаги чиқиндилар уюмини мисол тариқасида келтиришимиз мумкин.
Саудия Арабистони, Россия, Венесуэла, Ливия ва Кувайт каби нефтга кучли қарам мамлакатларга ўз иқтисодиётини диверсификация қилишни бошлашига ҳамда геополитик оқибатларга олиб келувчи иқтисодий қийинчилик хавфига дуч келишига тўғри келади.