АҚШ дунёдаги энг рақобатбардош иқтисодиёт деган мақомдан маҳрум бўлди
АҚШ иқтисодиёти энг рақобатбардош бўлмай қолди. Бундан Швейцариянинг IMD институти рейтинги дарак бермоқда. Рейтингнинг янги версиясига кўра, АҚШ бу борада 1-ўриндан 3-ўринга тушиб кетди, етакчи эса АҚШнинг уч йилдан бери етакчилиги вақтида 2-ўринни эгаллаб келаётган Гонконг бўлди.
2-ўринни Швейцария, 4-ўринни Сингапур, 5-ўринни эса 9-ўриндан кўтарилиб олган Швеция эгаллади. Юқори ўнталикдан, шунингдек, Дания (ўтган йили 8-ўрин), Ирландия (16-ўрин), Нидерландия (15-ўрин), Норвегия (7-ўрин) ва Канада (5-ўрин) ўрин эгаллади.
IMD жаҳон рақобатбардошлиги маркази раҳбари Артуро Брис рейтинг натижаларига изоҳ бериб, муаллифлар Гонконгнинг тадбиркорлик учун максимал қулай муҳитни қўллаб-қувватлашга интилишини ижобий баҳолаганларини, Швейцария иқтисодиёти сифатга эътибор қаратиши, АҚШ эса ҳамон ўзининг дунёдаги энг яхши кўрсаткичлари билан фахрлана олишини таъкидлаб ўтди.
"Бироқ биз рақобатбардошлик рейтингларини тузишда кўп омилли таҳлил тизимидан фойдаланамиз. Етакчи 20 та давлатда умумий жиҳат – бу тадбиркорликка ён босувчи қонунчиликнинг мавжудлиги, инфратузилманинг юқори даражаси ва йўлга қўйилган институтлардир", деб таъкидлаб ўтди Брис.
Россия янги рейтингда бир поғонага кўтарилиб, 44-ўринни, Қозоғистон эса 13 та позицияга тушиб кетиб, 47-ўринни эгаллади. 60 та давлат киритилган ушбу рўйхатнинг охирги поғонасини нефть нархи пасайишидан энг кўп азият чеккан Венесуэла эгаллади.