Жамият | 17:01 / 31.05.2016
5999
2 дақиқада ўқилади

Биологлар юрак қаришини тўхтатиш усулини аниқлашди

Юрак-қон томир касалликларини тадқиқ қилувчи Миллий марказ биологлари теломерлар - хромосомаларнинг ҳимоя қатламлари - сичқон миокард ҳужайраларида ёш ўтган сари тез қисқариб, юрак фаолиятини ёмонлаштиришини аниқлашди. Олимлар оқсиллардан бирининг фаоллигига босим ўтказиб, юрак қаришининг олдини олишга муваффақ бўлишди. Мазкур тадқиқот натижалари Journal of Cell Biology журналида батафсил тақдим этилган

Янги туғилган сичқонлар шикаст етган юрак мушагини самарали қайта тиклаши мумкин, бироқ катта ёшли кемирувчиларда юрак хуружлари даволаб бўлмайдиган бузилишлар - юрак етишмовчилиги ва ҳаттоки ўлимга олиб келади. Ёш ўтган сайин кардиомицитлар, яъни юракнинг мушак ҳужайралари - ҳужайра циклидан чиқиб кетади, бу уларнинг кўпайишини ҳамда регенератив функциясини чеклайди. 

Олимлар теломер узунлигининг кардиомицитлар қариши билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслигини текшириб кўришга қарор қилишди. Тадқиқотчилар хромосома учлари сичқонлар туғилганидан кейинги биринчи ҳафтада тез қисқаришини аниқлашди. Бу эса теломерларни қайта тикловчи фермент - теломераз синтезининг камайишига тўғри келди. Охир-оқибат ҳужайраларнинг ўсиши ва кўпайишига босим ўтказиш орқали ДНК шикастланишига тўсқинлик қилувчи ҳужайра тизими ишга киришади. Тизимнинг бош компоненти р21 ингибатор-оқсили ҳисобланади.