Халқаро коинот станциясидаги фазогирлар "руслиш" тилида мулоқот қилишмоқда
Халқаро коинот станциясидаги НАСА ва Россия фазогирлари ўзаро мулоқотда икки тил – рус ва инглиз тили қоришмаси – "руслиш"да (Russian + English) гаплашишмоқда.. Бу ҳақда фазогир Тимоти Копра тарихда биринчи марта ХКСнинг америкалик қисми Facebook фойдаланувчилари билан ўтказган жонли мулоқотда айтиб берди.
"Биз учаламиз ҳам озми-кўпми русчада гаплаша оламиз, бизнинг россиялик дўстларимиз эса инглизчани аъло даражада билишади. Бироқ биз бирга йиғилганимизда бир вақтнинг ўзида инглизчада ҳам, русчада ҳам гаплашамиз. Ўзига хос "руслиш" тили пайдо бўлади", деб айтди Копра ижтимоий тармоқ асосчиси Марк Цукербергнинг саволига жавобан.
Фазогир асосийси ХКСда ўзаро мулоқот муаммосиз кечаётгани ва бу барча белгиланган вазифлаарни бажаришга имкон беришини айтиб ўтди. Копра европалик, канадалик ва япон фазогирлари билан мулоқот инглиз тилида олиб борилишини қўшимча қилди.
Ҳозирда ХКСнинг Россия сегментида Юрий Маленченко, Алексей Овчинин ва Олег Скрипочка, АҚШ сегментида эса NASA фазогирлари Тимоти Копра ва Жеффри Уильямс ҳамда британиялик фазогир Тимоти Пик ишламоқда.