Кўз саратонига қарши дори топилди
Юта университети тадқиқотчилари кўз раки ёки ретинобластома каби даволаш қийин бўлган зарарли ўсимталарни даволашнинг янги усулини ишлаб чиқишди. Яратилган дори воситаси саратон касалликларининг тарқалиши ва ўсишига туртки бўлувчи оқсилни блоклайди. Ушбу тадқиқотга бағишланган мақола Cancer Cell журналида чоп этилган.
Ретинобластоманинг авж олиши ARF6 оқсилини кодловчи Gαq генининг мутацияси билан боғлиқ. Бу бирикма ўсимтанинг ўсишига сабаб бўлувчи биохимик сигналларнинг тарқалишида муҳим роль ўйнайди. Олимлар Gαq генининг мутацияси зарарсизлантиришнинг усулини топишди.
Олимларнинг таъкидлашича, ARF6 функцияларини блоклаш нафақат ретинобластомани даволашда ёрдам беради, балки зарарли ўсимталарнинг бошқа турлари - тери саратони, бош мия саратони ёки буйрак саратонини даволашда ҳам катта аҳамиятга эга бўлади.
Сичқонларда ўтказилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, 11та ҳолатдан 6тасида янги препарат ўсимта пайдо бўлишининг олдини олади.